12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:54
Адабиёт 👁 341

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

Тарихий дақиқа

Жайҳун сокин, бироқ, билади барча,

Жунбушда барсдек ёввойи, асов.

Дарёнинг у ёни, бу ёнигача

Ўзи йўл бермаса, минг йиллик масоф.

Дунёлар ичида ўзи дунё бу,

Воҳага ҳаётбахш она Дарё бу!

 

Англаб ҳар умрнинг чин моҳиятин,

Юртим, Юртбошимни танир дунёлар.

Ирода, шижоат, салоҳиятин

Олқишлаб, ҳар қадам, айлаб дуолар.

ЯНГИ Ўзбекистон аҳли ўтажак,

Бу кўприк минг йиллар хизмат этажак!

 

Халқимнинг минг йиллик орзуси битди,

Кўприкдан маҳобат, дарёда долға.

Юртбошим «оёқбов» кесиб, лутф этди:

«Қани, Локомотив, Автолар,олға!»

Афсона, эртакмас, чин ҳақиқат бу!

Минг йилга татирлик бир дақиқа бу!

Турсунбой Абдуллаев.

 

Ушалган орзу

Равон йўл ҳамиша буюк орзудир,

Бугун ўша орзу ушалган айём.

Тошкентдан таралган темир йўл бугун,

Туманимиз узра этмоқда давом.

 

Порлоқ истиқболдан бериб бир дарак,

Кўприк туташтирди икки қирғоқни.

Олдин ҳам Хоразм эди муштарак,

Яна яқин қилди Қорақалпоқни.

 

Ҳақиқий баҳосин ушбу кўприкнинг,

Ўтиш азобини кўрганлар билар.

Неча авлод ўтди бу кунга етмай,

Биз ҳам кутдик буни кўп узоқ йиллар.

 

Хислат кўпдир асли ҳамжиҳатликда,

Якдил бўлсак, кўп-кўп довон ошармиз.

Шукур, деб фаровон ҳаётимизга,

Ҳаёт неъматларин тотиб яшармиз.

 

Ҳақиқий эгаси бўлар ёш авлод,

Биз яратган ушбу боғ-у бўстоннинг.

Яратувчисимиз ахир ҳаммамиз,

Яшнаётган Янги Ўзбекистоннинг.

А.Нафасов.

 

Баҳорни соғиниб

Баҳорни соғиниб яшайди ким?

Бормикан ё ажиб меҳригиёси.

Яшариш, уйғониш, янгиланиш бу,

Барча фаслларнинг йўқдир қиёси.

 

Бойчечак уйғонар, қир-адирларда,

Лола-ю, чучмома кўтаради бош.

Осмонда булутлар галаси бир ён,

Писанда қилмайин чарақлар қуёш.

 

Жажжи болажонлар хандон кулгуси,

Титратар заминни, осуда осмон.

Гуллардан-гулларга қўниб булбуллар

Басма-бас сайрашар, куйлашар шодон.

 

Ошиқлар фасли бу, асли навбаҳор,

Муҳаббат уйғонар, баҳорда азал.

Шоир илҳом  олиб гўзал фаслдан

Жўш уриб ёзади, янги шеър-ғазал.

 

Баҳорни соғиниб яшамайди ким,

Ҳаммага суюкли бу фасли баҳор.

Интизор қилмайин қишни кузатиб,

Ҳар гал келаверар, такрор ва такрор.

Ш.Хўжанов, Дўрман қишлоғи.

 

Кўнглим баҳори

Ҳижрон қийноғидан хаёлим маҳзун,

Сени соғинганда умрим баҳори.

Қалбимга баҳордай гуркираб келгин,

Вужудим ёндирди кўнглим изҳори.

 

Соғинчим азоблар ҳар куни тинмай,

Ахир, сени севсам, айтгин, не қилай?

Юрагимдан қочиб қайларга борай,

Келақол, азизам, кўнглим баҳори.

 

Ҳолингни билолмай кўнгил қийнайди,

Номингни такрорлаб юрак тўймайди,

Тил-у дил бирлашиб сени ўйлайди,

Келсанг-чи, бир бора, қалбим баҳори.

 

Сен келсанг, очилар йўлимда гуллар,

Сени деб сочилар фалакдан нурлар.

Хаёлда фақат сен то тонгга қадар,

Кулгуларинг гўзал, умрим баҳори.

Асадбек Отажонов, ҚДУ талабаси.

 

ОНАЖОНИМ

Бағри кенг онажоним,

Сизга минг бора таъзим.

Меҳр бериб меҳрибоним,

Қадрингга қилгум таъзим.

Онаси бор инсонларга,

Ӽавас билан қарайман.

Минг шукур, тақдиримга,

Сиздек она бўлдим мен.

Ӽаёл сурсам, кун-тунимда,

Менга ҳамроҳ бўласиз.

Кўзларимни юмганимда,

Қучоғимга тўласиз.

Ўзим она бўлсам ҳам,

Эркалангим келади.

Иложи йўқ, имкони йўқ,

Кўзимга ёш тўлади.

 

Фарзандларин камолини,

Кўролмаган онамга.

Чин дунёда Аллоҳим,

Жаннатни этгин ато.

Дилфуза Султонова.

 

Онамга

Касал бўлсам шифокор,

Билмасам ўқитувчи.

Дилимга бермай озор,

Мулойим сўзлагувчи.

 

Тушунмасам фанларни,

Устозлик ҳам қилади.

Математик амални

Ечишни ўргатади.

 

Бир қарасам пазанда,

Овқат қилар бир зумда.

Тозаликда биринчи,

Озода-ю саришта..

Акмал ИбрОҳимов.

 

8 март

Қутлуғ бўлсин байрамингиз,

Меҳри уммон оналар!

Мудом яйраб, кулингиз,

Сизгадир чаман гуллар.

 

Қалбингизни баҳорнинг

Илиқ нури силасин.

Юртнинг тонги, наҳори,

Пойингизга тўшалсин.

Бону Раҳматуллаева.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026