22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 09:05
Жамият 👁 321

“Уч авлод учрашуви” тадбири бўлиб ўтди

“Уч авлод учрашуви” тадбири бўлиб ўтди

Кейинги йилларда бутун мамлакатимиз бўйлаб ўтмиш, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган авлодлар учрашуви тадбирларини ўтказиш гўзал анъанага айланди. Айниқса, муқаддас Рамазон ойида ҳудудларда ўтказилаётган бу каби тадбирларда нуроний отахон ва онахонлар, ўрта ёшдаги юртдошларимиз ва навқирон ёшлар фаол иштирок этиб, дилдан суҳбат қурмоқдалар.

Ўзаро мулоқотларда ўтмишда аждодларимиз тортган азоб-уқубатлар тилга олиниб, бугун мамлакатимизда инсон омилига юксак эътибор берилаётгани, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳар бир ватандошимизга юксак ғамхўрлик, меҳр-оқибат кўрсатилаётгани, инсон қадр-қиммати, унинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш учун барча имконият яратилаётгани ҳаётий мисоллар орқали эътироф этилмоқда.

31 март куни Манғит шаҳридаги туман Маданият бўлимининг томошалар залида ҳам “Уч авлод учрашуви” тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида унда “Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Турсунбой Абдижаббаров, жамғарманинг туман бўлими раиси Аширбай Қўшаев, жамғарма Жамоатчилик кенгаши аъзоси Бекман Аллабергановлар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали дарахт кўчатларини экиш жараёнида иштирок қилишди. Меҳмонларга Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими бошлиғи Баҳромбой Қодиров, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Ялғош Шамуратов, Ойбек номли маҳалладаги 55-сонли мактаб директори Даврон Ариковлар ҳамроҳлик қилишди.

Шундан кейин меҳмонлар туман Маданият бўлими биносида тумандаги илғор мактабгача таълим ташкилотлари томонидан ташкил қилинган кўргазма билан танишишди. Томошалар залида “Уч авлод учрашуви” тадбири бошланди. Унда “Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Турсунбой Абдижаббаров, туман ҳокимининг ўринбосари Гўзал Сабурова, тумандаги овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, фуқаролар йиғинларидаги ёшлар етакчилари, нуроний отахону онахонлар, тадбирга таклиф қилинган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок қилишди.

Учрашувда сўз олганлар мамлакатимизда амалга оширилаётган оламшумул тарихий янгиланишлар, ислоҳотлар ва уларнинг самараси, халқ фаровонлиги ва дастурхонларимиз тўкин-сочинлиги йўлида амалга оширилаётган ишлар, айниқса, туманимизда охирги йилларда содир бўлаётган ижобий ўзгаришлар ҳақида сўз юритдилар.

Сўзга чиққан нуронийлар биргина 2024 йилда Амударё устига қурилган замонавий темир-бетон конструкцияли кўприк фойдаланишга топширилгани, аҳолини ичимлик суви билан таъминловчи сув иншооти қурилиши бошлангани, инвестиция дастурлари доирасида қатор тадбиркорлик объектлари қурилаётгани, маҳаллалар инфратузилмаси яхшиланиб, янги уй-жойлар қад ростлаётгани ва бошқа кўплаб янгиланишлар мамлакатимизда инсон манффатларига қаратилаётган эътиборнинг яққол далили эканлиги қайд этилди.

Учрашув давомида туман Маданият бўлимининг хонандалари ва рақс тўгараги аъзолари ўзларининг концерт дастурларини намойиш қилдилар.

Тадбирда “Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Турсунбой Абдижаббаров кўп йиллардан буён давлат ва жамоатчилик ишларида самарали меҳнат қилиб, бой ҳаётий тажриба тўплаган, бугунги кунда қарилик гаштини сураётган, шунингдек, ҳозир ҳам жамиятимиз ҳаётида панд-насиҳатлари билан фаол иштирок қилаётган нуронийларга, кам таъминланган, ёрдамга муҳтож юртдошларимизга, самарали фаолият юритиб эл назарига тушаётган ёшларга “Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан ажратилган совғаларни тантанали тарзда топширди.

“Уч авлод учрашуви” тадбирининг иштирокчилари бўлмиш нуронийлар ҳамда ўрта ёшдаги юртдошларимиз фаол ва ташаббускор ёшларни кўриб, юртимиз келажаги ишончили қўлларда эканлигига яна бир карра амин бўлишган бўлса, ёшлар уларнинг ҳаётий ҳикояларидан хулоса чиқариб, дориломон кунларнинг қадрига етиш, мустақиллик ва тинчликни кўз қорачиғидай асраб-авайлашга сўз бердилар.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026