Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар ўтказилмоқда
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2023 йил 19 сентябрь кунги ҳамда Амударё тумани ҳокимининг 2023 йил 22 сентябрь кунги йиғилиш баёнларига мувофиқ туман ҳудудида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Навбатдаги шу каби тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва туман Фавқулодда вазиятлар бўлими мутасаддилари ҳамда фуқаролар йиғинлари масъуллари иштирок этдилар. Мутасаддилар туманимиз овул ва маҳаллаларида истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларида айни қишнинг совуқ кунларида табиий газда ва электр энергиясида ишловчи иситиш воситаларидан қай тарзда фойдаланилаётганини кўздан кечирдилар.
Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими биноси олдида ўтказилган саф кўриги давомида соҳа масъулларига профилактик кўриклардан кўзланган мақсад, кўрикларни амалга ошириш тартиби ва зарур ҳолларда кўрилиши лозим бўлган чоралар ҳақида маълумотлар берилди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи сўзга чиқиб, қиш мавсумида ҳавонинг кескин совиб кетиши оқибатида инсонлар ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш ва ис газидан заҳарланишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш муҳим масалалардан бири эканлигини таъкидлаб ўтди.
Туман ҳокимлигида куз-қиш мавсумини талофатсиз ўтказиш мақсадида ташкил қилинган штабга ташриф чоғида штаб аъзолари ва ишчи гуруҳ таркиби билан суҳбатлар ўтказилиб, зарур тушунчалар берилди.
Мутасаддилар Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметовнинг қабулида ҳам бўлиб, туманда қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида суҳбатлашдилар.
Туманимиз ҳудудида куз-қиш мавсумини бетафолат ўтказиш ҳамда аҳолининг ис газидан заҳарланиши каби содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ўтказилаётган бу каби профилактик тадбирларнинг аҳамияти жуда катта.
Бу галги тадбир давомида ҳам табиий газнинг тўлиқ ёнмаслиги, бехосдан узилиб қолиши, хона ичида тўпланиши, ёқиб қаровсиз қолдирилиши, ускуналарни улашда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида портлаш, ёнғин ҳамда табиий ва ис газидан заҳарланиш ҳолатлари каби фавқулодда вазиятлар юзага келиши ҳақида масъуллар томонидан аҳолига кенг тушунчалар берилди.
Шунингдек, масъуллар бундай ҳолатлар ҳатто инсонларнинг турли хил даражадаги тан жароҳати олиши ёки ўлими билан якунланаётганлиги ҳақида ҳаётий мисоллар келтирдилар.
Мазкур профилактик тадбир давомида махсус ишчи гуруҳ томонидан туманимизнинг Навоий, Чордара, Бўстон ва Ойбек маҳаллаларида истиқомат қилувчи жами 532та аҳоли хонадонлари ўрганилиб чиқилди. Ўрганишлар давомида мутасаддилар томонидан кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам совға қилинди.
Тегишли масъулларга аҳоли хонадонларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқлар берилиб, хонадонларни иситиш мақсадида турли хил ностандарт воситалардан фойдаланмаслик, иситиш ва газ ускуналаридан тўғри фойдаланиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Профилактик тадбирлар якунида ижтимоий соҳа объектлари, айниқса, мактаб, мактабгача таълим ташкилотлари ва тиббиёт муассасаларида ҳамда аҳоли хонадонларида ёнғинга қарши профилактика ишларини ўтказиш, уларнинг тайёргарлик жараёнларини янада кучайтириш чораларини кўриш бўйича вазифалар белгиланди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶