20.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
20.11.2026, 21:40
Жамият 👁 213

ИШЛАШ ИСТАГИДА БЎЛГАН ФУҚАРОЛАРГА МУНОСИБ МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИ ЯРАТИЛМОҚДА

ИШЛАШ ИСТАГИДА БЎЛГАН ФУҚАРОЛАРГА  МУНОСИБ МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИ ЯРАТИЛМОҚДА

Давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек, камбағалликни қисқартириш чораларини кўради.

Конституциянинг 43-моддасидан.

Фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришини, миллатлараро тотувликни, кўп миллатли юртимиз халқининг фаровон ва обод турмуш кечиришини таъминлашга хизмат қиладиган Асосий Қонунимиз ҳар биримизнинг фахримиз, ифтихоримиздир. Инсон ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати юксак тутилгани боис мазкур ҳужжатга ҳурмат-эътиборимиз юқори.

Асосий Қонунимизнинг 43-моддасида фуқароларнинг бандлигини таъминлаш масалалари эътиборга олинган.

Ҳа, дарҳақиқат, мамлакатимизда аҳоли турмуши сифатини оширишга, доимий даромад манбаига эга бўлиши учун бандлигини таъминлашга, ишсиз ёшларни қайта касб-ҳунарга ўқитишга ва тадбиркорликка жалб этишга улкан эътибор қаратилаяпти.

Туман Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлими томонидан ҳам ҳудудда яшовчи аҳолининг турмуши фаровонлигини ошириш, иш билан банд бўлмаганларни бўш иш ўринларига жойлаштириш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ўз бизнесини ташкил этиш истагидаги фуқароларга имтиёзли кредитлар олишига кўмаклашиш, субсидия асосида меҳнат қуроллари билан таъминлаш, ишсиз ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш борасида тизимли ишлар олиб борилаётир. Шу мақсадда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун дастурга мувофиқ 4323  нафар фуқарога 80724 млн. сўм миқдорида енгиллаштирилган кредитлар ажратилди. 487 фуқарога 340 млн. сўм субсидиялар ажратилди, 1341 нафар фуқарога аукцион орқали узоқ муддатли ижарага 754 гектар ер майдонлари ажратиб берилди.

Бўлим томонидан фаол иш излаётган 15671 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Шундан доимий иш ўринларига 9158 нафар, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 573 нафар фуқаро жойлаштирилди. 594 нафар фуқаронинг эса ўзини ўзи банд қилиши  ҳисобига бандлиги таъминланди, 271 нафар фуқаро янги ташкил этилган кооперативларга бириктирилди.

Ўтган 10 ойи мобайнида 626 нафар ёшлар касб-ҳунарга ўқув курсларида ўзларининг хоҳишларига кўра ўқитилди. 923 тадбиркорлик субъектлари ташкил қилинди.

Албатта, ҳаётда қандай яшаш, қандай фаолият билан шуғулланиш ҳар кимнинг ўз ихтиёрида. Туман Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлими тадбиркорлик, деҳқончилик қилиш ва хизмат кўрсатиш каби турли соҳаларда ишлаш истагида бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлайди ва уларга муносиб шароитлар яратишга интилади.

Муроджон Болтаев,

туман Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли

бандлигига кўмаклашиш бўлими ходими.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026