20.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
20.11.2026, 21:40
Жамият 👁 229

АМУДАРЁДА ОТА-ОНА ҚАРАМОҒИДАН МАҲРУМ БЎЛГАН 3 НАФАР ЁШЛАР УЙ-ЖОЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ

АМУДАРЁДА ОТА-ОНА ҚАРАМОҒИДАН МАҲРУМ БЎЛГАН 3 НАФАР ЁШЛАР УЙ-ЖОЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ

Юртимизда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Амударё тумани ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси томонидан ҳам туман ҳудудидаги етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммолари ўрганилиб, бу борада қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
14 декабрь куни шу тоифадаги яна 3 нафар ёшларга янги хонадонларнинг ҳужжатлари, калитлари тантанали равишда топширилди.  Шу муносабат билан бўлиб ўтган маросимда туман ҳокими Собир Хўжаметов, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда ҳокимликнинг Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси раҳбари Жаҳонгир Холмуродовлар иштирок этишди.
Ота-оналари вафотидан сўнг, яқин қариндошлари васийлигига олинган, айни пайтда 18 ёшга тўлган М.Йўлдошева, Д.Мусина, С.Худоёровалар уй-жойга муҳтож сифатида рўйхатда турган эди. Шунга кўра уларга Нукус шаҳридан 1 хонали, замонавий, қулай шарт-шароитларга эга хонадонлар олиб берилиб, номларига расмийлаштирилди.  
Тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов ёшларга хонадонлар калитлари, ҳужжатлари ва 1 донадан телевизорларни тантанали равишда топширди ҳамда уларни эндиликда ўз уйларига эга бўлгани билан табриклаб, келгуси ҳаётида омадлар тилади.
Таъкидлаб ўтилганидек, туман ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси томонидан етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган 104 нафар болага васий ва ҳомий тайинланган. Уларнинг 60 нафари васийликка, 44 нафари ҳомийликка олинган бўлиб, 39 нафари чин етимлар сифатида ҳисобга олинган. Ўтган 2022 йилда ҳам уй-жойга муҳтожлар рўйхатида турган 3 нафар ёшларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йилдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғриси”да Қарорга асосан Нукус шаҳридан хонадонлар харид қилиниб, номларига расмийлаштирилиб топширилган. Жорий йилда ҳам Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йилдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Меҳр дафтари” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги тегишли қарори ижроси юзасидан туманда 19 нафар болалар “Меҳр дафтари”га киритилган.
  Тадбир давомида ушбу дафтар рўйхатидаги 18 нафар болаларнинг ҳар бирига  компьютер жамланмалари (моноблоклар) топширилди ва 1 нафарига 2 млн. сўмлик қишки кийим-бош олиб бериш чоралари кўрилиши маълум қилинди.
Ўз хонадонларига эга бўлган ёшлар мустақил ҳаёт остонасида ота-онасидек ғамхўрлик кўрсатиб, уй-жой билан таъминлаган давлатимизга, қолаверса, туман ҳокими, Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси масъулларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.


Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026