15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 08:49
Жамият 👁 182

“ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

“ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

Куз-қиш мавсумида ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши муносабати билан юртимизда иситиш мосламаларига эҳтиёж ортиб боради. Шу баробарида табиий газ ёки муқобил ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланиш ҳажми кескин ошиб кетиши туфайли ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш долзарб вазифага айланади. Чунки мамлакатимизнинг турли ҳудудларида ўтган йиллар куз-қиш мавсумида ёнғинлар билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисалар, ис газидан заҳарланиш ҳолатлари содир бўлиб турганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Шуларни эътиборга олган ҳолда бир неча йиллардан бери қиш масумида ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ўтказиб келинмоқда.

Жорий йилда ҳам 15 ноябрдан 15 декабргача бутун мамлакатимиз бўйлаб “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ўтказилмоқда. Ўтган кунлар мобайнида Амударё туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ҳам иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда хонадонларда ёнғин хавфининг олдини олиш борасида профилактик тадбирлар режага мувофиқ олиб борилаётир.

28 ноябрь куни Амударё туман ихтисослаштирилган мактабида ойлик доирасида ўқитувчилар, ўқувчилар учун ёнғинга қарши профилактик тадбир ўтказилди.

Тадбирда дастлаб мактаб ҳовлисида ёнғин содир бўлганда ишлатиладиган асбоб-ускуналар, техника воситалари кўргазмаси намойиш этилди ва мутахассислар томонидан уларни ишлатиш йўл-йўриқлари тушунтирилди. Мактаб ҳовлисида тадбирда намойиш этилган ва қай тарзда ишлатилиши тушунтирилган асбоб-анжомлардан фойдаланнган ҳолда, ёнғин содир бўлганда қандай ҳаракатланиш бўйича ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини синовдан ўтказиш мақсадида шартли содир бўлган ёнғинни ўчириш тажрибаси намойиш этилди.

Шундан сўнг ихтисослаштирилган мактаб кутубхонасида ўқитувчиларга учун “Ёнғин хавфсизлиги ойлигини” ўтказишнинг мазмун-моҳияти, ойлик доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ёнғин хавфининг олдини олишда ҳар бир фуқаронинг бурчи ва вазифалари хусусида кенг тушунтирилди.

Ўқитувчиларни мавзу юзасидан қизиқтирган саволларга туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан батафсил жавоблар берилди.

Тадбир сўнгида мактаб ўқувчилари истиқомат қилувчи ётоқхонадан шартли равишда ёнғин хабари келди ҳамда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ва кўргазмада қўйилган ёнғин-қутқарув воситалари хавфни бартараф этишга тезкорлик билан жалб этилди. Ходимларнинг шиддатли ҳаракатлари ва аниқ амалга оширган чоралари туфайли шартли ёнғин ўчирилди, ҳеч бир ўқувчи тан жароҳати олмаганлиги қайд этилди.

Мазкур тадбирда Амударё тумани Ихтисослаштирилган мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари ёнғин хавфсизлиги қоидалари, кутилмаганда ёнғин келиб чиққан вазиятда қандай ҳаракатларни амалга ошириш лозимлиги борасида кенг билим ва тушунчаларга эга бўлдилар.

“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

Ш.Эркинбоев, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими Профилактикаси ва назорат бўлинмаси инспектори, катта лейтенат.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019