17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 09:44
Жамият 👁 252

3 декабрь – Халқаро Ногиронлар куни: НОГИРОНЛАР ЎРТАСИДА ШАШКА-ШАХМАТ СПОРТИ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

3 декабрь – Халқаро Ногиронлар куни: НОГИРОНЛАР ЎРТАСИДА ШАШКА-ШАХМАТ СПОРТИ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда имконияти чекланган инсонларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга жисмонан соғлом инсонлар билан бир хил, тенг шароитлар яратиш мақсадида, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўз қобилиятларини тўлиқ намоён этишлари, ижтимоий фаолликларини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг яққол исботидир.

Айни пайтда, мутахассисларнинг тиббий хулосаларига кўра, дунё аҳолисининг 1 миллиард нафардан ортиғида, яъни ҳар етти кишидан камида биттасида муайян бир турдаги ногиронлик мавжуд. Барча ногиронларнинг 100 миллиондан ортиғини эса болалар ташкил этади.

Юртимизда ногиронлиги бўлган шахсларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ тадбирлар нафақат 3 декабрь – Халқаро Ногиронлар кунида, балки доимий равишда ўтказилиб келинади. Бундан кўзланган асосий мақсад, бу каби дастурий тадбирларда ногиронлиги бўлган шахслар соғлом кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, уларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, уларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-тамойилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона жамият қуришдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикаси Ногиронлар жамияти Амударё туман бўлинмаси томонидан ҳар йили 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан байрамона тадбирлар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилиши ҳам имконияти чекланганларнинг соғлом инсонлар билан тенг шароитлар асосида ўз қобилиятларини амалда намоён этишларига қаратилган хайрли ишларнинг самарасидир.

Жамиятнинг Амударё туман бўлинмаси раиси Нилуфар Холбоеванинг шахсий ташаббуси ва ҳомий ташкилотлар раҳнамолигида жорий йилнинг 29 ноябрь санасида Амударё муҳандислик техникуми биносида “Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз!” шиори остида бўлиб ўтган спорт мусобақалари ҳам ногиронларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилгани билан кўнгилларга жўшқинлик бағишлади.

Амударё туман ҳокимлиги, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими “Инсон” ижтимоий ҳимоя маркази, Ўзбекистон халқ демократик партияси туман Кенгаши, туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби, Маданият бўлими ҳамда Ўзбекистон Ногиронлар жамияти туман бўлинмаси ҳамкорлигида 17-30 ёш оралиғидаги имконияти чекланган ёшлар ўртасидаги спортнинг шахмат-шашка тури бўйича спорт мусобақалари ўтказилди.

Ногиронлиги бўлган ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг ўз иқтидорларини амалда намоён этишларига кўмаклашиш мақсадида ташкиллаштирилган мазкур мусобақасида ҳомий ташкилотлар масъуллари спортчиларга ўзларининг байрам табрикларини йўлладилар.

Шунингдек, тадбир якунида мусобақада фаол иштирок этганларга Ёшлар ишлари агентлиги Амударё туман бўлими томонидан фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди, ҳомийлар томонидан байрам дастурхони ёзилиб, барча иштирокчиларга совғалар берилди.

Файзли дастурхон атрофида, гоҳ соз, гоҳ суҳбат тарзида давом этган байрам тадбири барчага хуш кайфият бағишлади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026