“БИЗ ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИМИЗ” АКЦИЯСИ ДОИРАСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1999 йил 17 декабрда қабул қилган резолюция билан 25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни деб эълон қилинган эди. Шундан бери мазкур сана дунё мамлакатларида кенг нишонланиб келади. Чунки ҳозирги даврда ҳам дунёнинг барча ҳудудларида аёлларга нисбатан турли шаклларда зўравонлик ҳолатлари учраб турибди.
Мамлакатимизда мазкур сана муносабати билан ҳар йили 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остида акция ўтказиб келинмоқда. Акция доирасида хотин-қизларнинг, болаларнинг зўравонликка учрашининг олдини олиш борасида турли тадбирлар ўтказилади, зўравонликнинг ҳуқуқий оқибатлари кенг тушунтирилади.
Шу йилнинг 29 ноябрида туманимиздаги 32-сонли мактаб амалиётчи-психологи Маҳлиё Каримова 10-синф раҳбари Ҳалима Матёқубова билан ҳамкорликда шу синф ўқувчиларининг ота-оналари учун акцияда доирасида “Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида тренинг машғулоти ўтказди.
Тадбирда ота-оналар фаол иштирок этиб, мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶