22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 13:01
Жамият 👁 174

ЭР ЙИГИТ – ЮРТ ҚАЛҚОНИ

ЭР ЙИГИТ – ЮРТ ҚАЛҚОНИ

Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларига Ўзбекистон Қуролли  Кучларининг жанговор салоҳияти, тузилмалари ҳақида дастлабки ҳарбий таълимни ўргатиш, уларда Ватанга муҳаббат, юксак маънавий-руҳий фаол ҳаётий кўникма, ёт ғояларга қарши иммунитет ҳосил қилишда чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фанининг аҳамияти жуда муҳим.

Ўқувчиларда ҳарбий бурчни онгли равишда  бажаришга бўлган муносабатни шакллантириш, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг аниқ мақсади ва моҳиятини англаб етишларига эришиш, улар қалбида юрт келажаги ва тақдири учун юксак жавобгарлик ҳиссини тарбиялаш чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси маҳорати, малакаси, билимига боғлиқ.

Туманимиздаги 69-сонли мактабнинг чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси Икром Гулимметов зиммасидаги масъулиятли вазифасини сидқидилдан адо этишга интилаётган муаллимлардан бири.

У 1994 йилда Бухоро давлат педагогика институтининг бошланғич ҳарбий таълим ва жисмоний тарбия факультетини тугатиб, фаолиятини 35-сонли мактабда чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси бўлиб ишлашдан бошлади. Кейинчалик Аёқчи маҳалла фуқаролар йиғинида котиб бўлди, 2020 йилдан бери эса 69-сонли мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаб келаётир. Ушбу таълим муассасасида ҳозирги кунда 725 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олишаяпти. 10-11-синфларда ўқиётган 5та синф ўқувчилари чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фанига қамраб олинган. Икром Гулимбетов уларга ҳафтасига 2 соат ушбу фандан сабоқ беради.

Тажрибали ўқитувчи ўқувчиларнинг машғулотлар давомида ўзлаштирган билимларини, кўникма ва маҳоратларини турли ҳарбий  ва спорт мусобақалари ўтказиш, муассасада турли саналар муносабати билан ўтказиладиган тадбирлардаги чиқишлари давомида мустаҳкамлаб боради. У ўғил болалар учун чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик, ўғил болалар ва қизлар билан биргаликда фуқаро муҳофазасига доир, фақат қизлар билан эса тиббий билим асослари бўйича машғулотларни пухта тайёргарлик билан ўтказади ва ўқувчиларнинг диққат-эътиборини ўз машғулотларига қарата олади.

– Аскар бўлишни, ҳарбий кийимда мағрур юришни орзу қилмайдиган бола бўлмаса керак, – дейди у. – Бу орзулигича қолиб кетмаслиги, ўқувчиларимнинг муддатли ҳарбий хизматга қабул қилиниши учун жисмоний ва маънан етук бўлиб вояга етишларига интиламан. Уларга қурол-аслаҳаларни ишлатиш, жанг тактикалари, сафда юриш қоидаларини эринмай ўргатаман.

Ҳа, у ўқувчиларининг юртимизнинг ҳақиқий ўғлонлари бўлиб вояга етишлари учун интилади. Шу мақсадда ўқувчиларини ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги тасарруфидаги Шимоли-Ғарбий ҳарбий округга қарашли полигонга олиб бориб, дала-ўқув машғулотлари давомида ҳарбий техникалар билан пухта таништиради. Нишонни ўққа тутиш машқида ўқувчилар ўзларига берилган учта имкониятда ҳам яхши натижа кўрсатганларида меҳнатлари зое кетмаётганига қувонади. Уларни муддатли ҳарбий хизматга, Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириб, ҳарбий соҳа мутахассислари бўлиб етишишга қизиқтира олаётганига кўнгли тоғдай кўтарилади. Ўқувчилари қалбида юртимизга содиқлик, ҳарбий хизматга ҳурмат, мардлик, жасурлик, Ватан ҳимояси учун шай туриш фазилатларини шакллантира олиш – аслида унинг асосий мақсадидир. Боиси, эр йигитлар – юрт қалқонларидир.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026