22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 13:01
Жамият 👁 206

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан туман, шаҳар ички ишлар органлари таркибида вояга етмаганлар масалалари бўйича шуғулланувчи инспектор-психолог лавозимлари жорий этилиб, уларнинг хизмат ўташ жойи этиб умумий ўрта таълим муассасалари белгиланган эди.

            Қарорга мувофиқ туман Ички ишлар бўлимида ҳам Жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмасида вояга етмаганлар масалалари билан шуғулланувчи 10 нафар инспектор-психологлар фаолият бошлашди. Улар туманимиз ҳудудида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари  ва спорт  турларини ёшлар орасида оммалаштириш, “Беш муҳим ташаббус” лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш бўйича овул ва маҳалла ёшлар етакчилари билан кенг қамровли ишлар олиб боришаяпти. Ўқув масканларида вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, улар ўртасида ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, ватанпарварликни тарғиб этиш, оммавий маданият таъсирига тушишининг олдини олиш борасида мунтазам равишда давра суҳбатлари, профилактик тадбирлар ўтказиб келишаяпти.

Туманимизда вояга етмаганлар  72 662 нафарни ташкил этади. Мавжуд умумий ўрта таълим муассасаларида ҳозирги кунда 38412 нафар ўқувчилар, 51та мактабгача таълим муассасаларида 10312 нафар жажжи болажонлар таълим-тарбия олишаяпти. Улар орасида дарсларни пухта ўзлаштириб, интеллектуал қобилиятини намойиш этиб, билимлар синовларида, шунингдек, турли ижодий танловларда, спорт мусобақаларида юқори натижаларни қайд этаётганлари талайгина.

Мактабгача таълим, мактаб таълими муассасаларида уларга яратилаётган шароитлар ҳам ҳавас қилишга арзигулик. Бироқ боланинг дунёқараши энг аввало оилада шаклланишини ҳисобга олсак, фарзанд камолида ота-она тарбияси нечоғлик муҳим эканлиги аён бўлади. Таассуфки, аҳоли орасида ичкиликка ружу қўйган ё хулқ-атвори билан ўз фарзанди тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи шахслар ҳам учраб туради. Фарзандини мунтазам назорат қилмайдиган, уларнинг нима билан машғул эканлигига қизиқмайдиган, таълим олишига бепарво ота-оналар ҳам бор. Инспектор-психологлар улар билан манзилли иш олиб боришаяпти ва бола тарбиясидаги масъулиятини тушунтиришаяпти.

Вояга етмаганлар орасида инспектор-психологлар ҳудудлар профилактика инспекторлари, фуқаролар йиғинлари “бешлиги” ва таълим муассасалари ходимлари билан ҳамкорликда таълим-тарбия борасида мунтазам иш олиб боришаётганлигига қарамасдан 2023 йилнинг 10 ойи давомида вояга етмаганлар томонидан 7та жиноят содир этилди, икки нафар вояга етмаганлар ўз жонига қасд қилиб, вафот этди.

Вояга етмаган ўғил-қизларнинг интилувчан, илмли  ва мустақил ҳаётга мослаша оладиган интеллектуал салоҳиятли бўлиб улғайишлари йўлида меҳнат қилаётган инспектор-психологлар орасида лейтенант Ҳусниддин Сафарбоевнинг фаолияти, айниқса, самарали бўлаётир. У махсус гуруҳ сафида вояга етмаганларнинг назоратсиз ва қаровсиз қолишининг олдини олиш мақсадида ўтказилаётган “Тунги рейд”, “Ўқувчи”, “Давомат”, “Тиғ” профилактик тадбирларида фаол қатнашиб, уларнинг бемақсад юришларининг олди олинишига ҳисса қўшаяпти.

Вояга етмаганлар масалалари билан шуғулланувчи инспектор-психологлар Улуғбек Йўлдошев бошчилигида профилактика инспекторлари ва ҳамкор ташкилотлар билан бирга туманимиз оилаларидаги ўғил-қизларнинг оқил, юртига содиқ, ўз Ватанининг қонун-қоидаларини ҳурмат қиладиган, баркамол инсонлар бўлиб шаклланишига, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишига хизмат қилмоқдалар.      

Ойгул РАЖАБОВА.

Суратда: Ҳусниддин Сафарбоев ўқувчилар билан

китоб мутолааси хусусида суҳбатлашмоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026