9 ОЙ МОБАЙНИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИДА ТУМАНИМИЗ ФУҚАРОЛАРИГА 54 МИНГ 175 ТА ХИЗМАТ КЎРСАТИЛДИ
Юртимизда давлат хизматлари маркази томонидан дастлабки йилларда 30 турга яқин хизмат кўрсатилган бўлса, ҳозирги пайтга келиб хизматлар сони 300 турга етказилди. Марказ томонидан йилдан-йилга такомиллашган ҳолда кўрсатилаётган хизматлардан, ортиқча оворагарчиликларга барҳам берилаётганидан аҳоли жуда мамнун. Ҳозирги кунда Давлат хизматлари маркази орқали кўрсатиладиган хизматлар сони яна 1 тага кўпайтирилиб, аҳолига белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш ҳам йўлга қўйилди.
Амударё тумани Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази орқали ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам аҳолига бир жойда, тезкор, қулай, шаффоф ва сифатли хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган бўлиб, жорий йилнинг 9 ойи давомида жами 54 минг 175 та давлат хизмати кўрсатилган. Ушбу давр мобайнида юридик шахслар 1 минг 800 тадан ортиқ давлат хизматлари, жисмоний шахслар 52 мингдан ортиқ давлат хизматларидан фойдаланган.
Ўтган давр мобайнида Давлат хизматлари марказида ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон рақамли имзо калитларини бериш бўйича 12 минг 357та, болани давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун 6 минг 897та, руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш бўйича эса 2 минг 729та хизмат кўрсатилди.
Шунингдек, наркология касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш бўйича кўрсатилган хизматлар 2 минг 735та, кадастр паспортини шакллантиришга доир хизматлар 4 минг 207та, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича 3 минг 505та, қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришга доир кўрсатилган хизматлар 3 минг 38тани ташкил қилди. Судланмаганлик ёки судланганлик тўғрисида маълумотномаларни олиш учун ариза юбориш хизмати 1 минг 876та, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича кўрсатилган хизматлар 1 минг 323 та бўлди.
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ёшларга, шунингдек, IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган ёшларга компьютер харид қилиш бўйича истеъмол кредити фоизларини қоплаб беришга доир 1 минг 260та, мавзули сўровларни ижро этиш бўйича 1 минг 120та, нафақа тайинлаш учун ариза бериш 1 минг 75та, автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташишга лицензия олиш бўйича 460та, мобиль ID тизимидан рўйхатдан ўтказишга доир 1 минг 844та хизматлар кўрсатилди.
Ундан ташқари, 159 нафар юридик шахслар, 662 нафар якка тартибдаги тадбиркорлар давлат рўйхатидан ўтказилган. Шунингдек, 140 нафар юридик шахслар, 54 нафар якка тартибдаги тадбиркорларга эса қайта давлат рўйхатидан ўтказиш хизмати кўрсатилган.
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари мобайнида Давлат хизматлари марказлари томонидан тумандаги овул ва маҳаллалари фуқаролари сайёр тартибда 2 минг 845та давлат хизматларидан фойдаланишди. Ушбу жараёнларда фуқароларга электрон давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича кўникмалар, соҳага оид янгиликлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Давлат хизматлари марказининг Хитой овулидаги филиалида ҳам ҳудуд аҳолисига мунтазам равишда давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилган бўлиб, ўтган давр мобайнида 2 минг 313тага яқин хизмат кўрсатилган.
Аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, шаффофликни таъминлаш Давлат хизматлари фаолиятини самарали йўлга қўйишда электрон ҳамкорлик қулайлик яратмоқда. Яқин кунларгача фуқаролар ҳужжатбозлик ишларида қийналар, битта ҳужжатни тўғрилаш учун, идорама-идора овора бўларди. Бир сўз билан айтганда, Давлат хизматлари маркази аҳолининг корига ярайдиган, оғирини енгил қиладиган муассасага айланди.
С. Ҳайтбоев, туман Адлия бўлими ДХМ бўлим бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶