22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 14:13
Жамият 👁 291

Аёл-қизлар бандлигини таъминлаш йўлида

Аёл-қизлар бандлигини таъминлаш йўлида

Амударё туманида фаолият юритаётган “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан аҳоли маънавиятини юксалтириш, фуқароларнинг иш билан таъминланишига кўмаклашиш, иқтидорли ёшларнинг ижодий салоҳиятларини юзага чиқариш, уларни турли зарарли иллатлардан ишончли ҳимоя қилиш мақсадида турли ташкилотларда, овул фуқаролар йиғинларида, таълим масканларида учрашувлар, давра суҳбатлари, танловлар ўтказилиб келинмоқда. Ташкилотнинг “Беш ташаббус – беш имконият!” номли давлат гранти лойиҳаси доирасида ҳам бу борадаги ишлар узлуксиз давом эттирилмоқда.

Ўтган йилнинг ноябрь ойидан буён мазкур лойиҳа асосида иш фаолиятини олиб бораётган ташкилот манзилли қўллаб-қувватлаш дафтарларига киритилган вояга етмаганларни, оилалар ҳамда ушбу тоифадаги оналарнинг фарзандларини Президентимизнинг ёшлар тарбиясига оид беш муҳим ташаббуси доирасидаги тадбирларга ҳам жалб қилиб келмоқда.

Ташкилот ходимлари бешинчи ташаббус доирасида манзилли қўллаб-қувватлаш дафтарларига киритилган хотин-қизларнинг бандлигига кўмаклашиш мақсадида ўзини-ўзи банд қилган ҳолда уй шароитида меҳнат қилиб даромад топаётган Бўстон маҳалласида истиқомат қилаётган аёл-қизлар фаолияти билан яқиндан танишди.

Ҳозирги кунда Бўстон маҳалласидаги 780та хонадонда 4 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Айни кунда маҳаллада “Ёшлар дафтари”га киритилган 45 нафар, “Темир дафтар”га киритилган 24 нафар, “Аёллар дафтари”га киритилган 86 нафар фуқаро билан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Маҳалла ҳудудида кўплаб ишлаб чиқариш корхоналари, савдо-сотиқ шохобчалари фаолият кўрсатмоқда. Ҳудудда хусусий тадбиркорлик ишлари ҳам яхши йўлга қўйилган.

Маҳаллада яшовчи Гулжон Отажонова ўз уйида тикув цехи ташкил қилиб, ўз чеварлик ҳунарини кўпгина ёшларга ўргатиб келмоқда. Буюртма асосида тикилаётган ҳар бир кийим-бошлар ва уй анжомлари, тўй либослари харидоргирлиги билан чеварларни янги иш унумига чорламоқда.

Маҳалланинг яна бир ишбилармон аёли Гулчеҳра Султонова эса мана ўттиз йилдирки, нонвойлик касбини ардоқлаб келмоқда. Шу йиллар ичида Гулчеҳра опадан ҳунар ўрганган шогирдлар сони 100 нафардан ошиб кетди. Маҳалла ҳудудида ҳунармандлар, хусусий тадбиркорлар сафи кун сайин кўпайиб бормоқда.

Айтиш жоизки, грант лойиҳаси иш режасига асосан бешта муҳим ташаббуснинг бешинчи ташаббуси доирасида аёл-қизларни ишга жойлаштириш мақсадида учрашувлар ташкил қилиниб, ўзини-ўзи банд қилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиб, даромад топаётган аёл-қизларнинг иш тажрибалари оммалаштириб борилиши натижасида туманимизда уларнинг издошлари кун сайин кўпайиб бормоқда.

Лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ҳар бир тадбирнинг оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб борилиши омма эътиборини ўзига тортиб ижобий натижалар қўлга киритилмоқда.

Ҳозирги кунда республикамизнинг барча жойларида бўлгани каби Амударё туманида ҳам аҳолининг, айниқса ёшлар ва аёл-қизларнинг иш билан бандлигини таъминлашга улкан эътибор қаратилмоқда. Бу борада давлатимиз томонидан турли қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Уқувли, ишга лаёқатли ёшлар, аёл-қизларга давлатимиз томонидан ёрдам берилиб, уларга янги тикув машиналари, замонавий иш қуроллари олиб берилаётгани тадбиркор ва ишбилармон аёллар сафи кенгайишига замин яратмоқда.

Натижада аёлларнинг ҳам иш билан бандлиги таъминланиб, уларнинг меҳнатлари оиланинг қўшимча даромад манбаига айланмоқда.

Ўрозали РЕЙИМОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026