2023 йил 1 октябрь ҳолатига туманнинг доимий аҳолиси 211 минг 120 нафар кишини ташкил қилди
2023 йил 1 октябрь ҳолатига Амударё туманининг доимий аҳолиси 211 минг 120 нафар кишини ташкил қилиб, шундан 107 минг 80 нафари эркаклар, 104 минг 40 нафари эса аёллардир.
Аҳолининг 25,7 фоизи, яъни 54,3 минг нафари шаҳарда, 74,3 фоизи, яъни 156,8 минг киши қишлоқ жойларида яшайди.
Амударё туманида 2023 йилнинг 1 октябрь ҳолатига туғилганлар сони 3 минг 770 нафарни, вафот этганлар сони эса 813 нафарни ташкил қилди.
2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида 1 минг 121 та никоҳ қайд этилган бўлиб, ажрашганлар сони – 119 та.
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида туман ҳудудига кўчиб келганлар сони 231 нафар, тумандан кўчиб кетганлар сони эса 640 нафарни ташкил қилди ва йил бошига нисбатан туман аҳолиси 2 минг 548 нафарга кўпайди.
Ҳ.Ҳайтимбетов, туман статистика бўлими бошлиғи

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶