22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 15:09
Жамият 👁 163

ҲУНАРИДАН РИЗҚ ТОПАЁТГАН АЁЛ

ҲУНАРИДАН РИЗҚ ТОПАЁТГАН АЁЛ

Олмазор маҳалласи туманимизнинг яшил тоифадаги тинч-осойишта, обод ва файзли гўшаларидан ҳисобланади. Маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари ҳудуддаги хонадонларда тез-тез бўлишиб, ишсиз, ишга яроқли фуқароларнинг бандлигини таъминлашга, уларга муносиб турмуш шароитлари яратишга ҳаракат қилишади, айниқса манзилли қўллаб-қувватлаш дафтарларига кирилган ёшлар, аёлларнинг ҳолидан хабар олишиб, имкон қадар қўллаб-қувватлашга интилишади.

“Аёллар дафтари”нинг 6-тоифасига рўйхатга олинган Шаҳло Бекмуродова 5 нафар фарзанднинг онаси, 4 нафари ҳали вояга етмаган, кичкинаси эса 2 ёшда. У узоқ йиллар фарзандлари тарбияси билан шуғулланди. Турмуш ўртоғи Рустам Ўтабоев ўз хизмат лавозимида сидқидилдан ишлаб, оиласини таъминлаб қўйишга ҳаракат қилаётган бўлса-да, Шаҳло бекор ўтираверишни ўзига эп кўрмади.

Мамлакатимизда аёл-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳеч кимдан кам бўлмай меҳнат қилишларига, ўз иқтидорини намоён этишларига шароит яратиш учун қилинаётган ғамхўрликлар унга далда бўлди. Ишлаш истагини, лекин фарзандларини қаровсиз қолдириб кета олмаслигини маҳалла фуқаролар йиғини масъулларига бориб айтди. Уларнинг маслаҳатига кўра, тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиб, ўзини ўзи банд қилди.

Унинг айнан тикувчилик йўналишини танлагани бежиз эмасди. Чунки болалигида бувиси унга дўппи, кийимлар тикишни ўргатган, ҳар бир қизнинг қўлида ҳунари бўлса, ҳаётда қийналмайди, ҳунарли бўл, хор бўлмайсан, дея кўп насиҳат қиларди. Ўзи неварасининг қўлига нинани олиб, чокларни тикишини кузатиб ўтирар, эринмай хато қилган жойларини қайта тикишни буюрарди, улғайгач, ишни тикув машинада ишлайдиган бўлди. Шу тариқа йиллар ўтиб, бинойидай чевар бўлди. Ота уйида вақтида дастлаб Манғитдаги, кейинчалик Тошкентдаги тикув цехларида ишлади.

Шаҳло Бекмуродованинг бувисидан ўрганган бу ҳунари ҳаётида жуда асқотди. Ҳозирги кунда ҳам ўз оиласида, фарзандларига кўз-қулоқ бўлиб ўтириб тиккан кийимлари мижозларга жуда манзур бўлаётир. У буюртма асосида турли фасонларда аёллар, эркаклар ва болалар кийимларини тикишдан ташқари, турли ўлчамдаги кийимларни тикиб, бозорга ҳам чиқаради.

Ота-боболаримиз “ҳунар ­– ҳунардан ризқинг унар”, деб бежиз айтишмаган. Қолаверса, нечта ҳунаринг бўлса-да, кўплик қилмайди одамга. Буни жуда яхши ҳис қилган Шаҳло Бекмуродова маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари кўмагида 5,5 миллион сўм имтиёзли кредит ҳисобига турли пишириқлар пиширадиган ускуна сотиб олди ва бу борада ҳам анча маҳоратга эга бўлди. Тиниб-тинчимас аёл яқинда тадбиркорлик асослари бўйича ўқув курсида ўқиб, махсус сертификат олди ва фаолиятини кенгайтириш, тадбиркор сифатида тикув цехи очиш ниятида.

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш билан боғлиқ муносабатлар тартибга солиниб, тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилаётгани уни улкан марраларга чорлайди, фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятида эркин иштирок этиши ва манфаатдорлиги учун шарт-шароитлар яратилганлиги, қонуний манфаатлари ҳимоя қилинаётганидан қувонади.

Юртимизда Шаҳло каби интилувчан, меҳнаткаш ва оиласига фидойи аёллар кўпаяверишини тилаб қоламиз.

Ойгул РАЖАБОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026