22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 15:36
Жамият 👁 230

“БЕШ МУҲИМ ТАШАББУС – ЁШЛАРГА ҚАНОТ” ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА “КИТОБЛАР КАРВОНИ” ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

“БЕШ МУҲИМ ТАШАББУС – ЁШЛАРГА ҚАНОТ” ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА “КИТОБЛАР КАРВОНИ” ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Мамлакатимизда ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг алоҳида иқтидор ва қобилиятларини юзага чиқариш мақсадида Президентимиз белгилаб берган беш муҳим ташаббус доирасида ўтказилаётган тадбирлар тобора кенг қамров касб этмоқда. Айниқса, ногиронлиги бўлган ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган турли хил мавзулардаги кўнгилочар тадбирлар, учрашувлар, ижодий кўрик-танловлар, китобхонлик кечалари жойларда кўтаринки руҳда ўтказилмоқда. “Менинг оилам” газетаси таҳририяти томонидан ўтказилаётган “Беш муҳим ташаббус – ёшларга қанот” мавзусидаги грант-лойиҳаси доирасидаги ногиронлиги бўлган ёшларни қўллиб-қувватлаш, ёшлар орасида “беш ташаббус” тамойилларини кенг жорий этиш ва уларни ижтимоий-маънавий юксалтиришга хизмат қилувчи тадбирлар ўзининг мазмун-моҳияти билан муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 11 октябрь санасида Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 31-сонли мактабда ҳам ўтказилди.

“Беш муҳим ташаббус – ёшларга қанот” ва “Беш ташаббус – беш имконият” мавзуларидаги грант лойиҳаси доирасида “Жайхун илҳомлари” ННТ ва “Менинг оилам” газетаси таҳририяти ижодий жамоаси ҳамкорлигида ташкиллаштирилган “Китоблар карвони” маънавий-маърифий тадбирида 31-сонли мактаб ўқитувчилари, китобхон ўқувчи-ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирни мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Дилбар Ўрозалиева очди ва “Китоблар карвони” тадбирини ташкил этиб, ўқувчи-ёшларга маънавий озиқ улашишни ният қилган лойиҳа ижодкорларига миннатдорчилик билдирди.

Мазкур таълим муассасасида айни пайтда 482 нафар ўқувчи замон талаблари даражасида таълим-тарбия олишади. мактабда 1150та китоб жамғармасига эга кутубхона мавжуд бўлиб, ўқувчиларнинг ўзлари қизиққан йўналишлар бўйича қўшимча илмий-назарий ва бадиий адабиётларни танлаб ўқишларида 61 нафар педагоглар жамоаси ҳамиша бош-қош, яқин маслаҳатгўй.

“Китоблар карвони” тадбирида “Беш муҳим ташаббус – ёшларга қанот” грант лойиҳаси ижодкорларидан бири Робия Йўлдошева ёшлар китобхонлигини ривожлантириш мақсадида “Менинг оилам” газетаси таҳририяти томонидан амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар хусусида батафсил тўхталди. Шу билан бирга китоб мутолаасининг ёшлар камолотидаги ўрни ҳақида сўз юритиб, “Жайхун илҳомлари” ННТ кутубхонасининг бой китоб жамғармаси, ҳозирги замон ўзбек адабиёти ва мумтоз адабиёт намоёндаларининг машҳур асарларидан иқтибослар келтириб, ёшларни китоб ўқишга, шу орқали маънавий етукликка давъат этди.

Тадбир давомида “Китоблар карвони” тадбирининг ҳамкори, “Беш ташаббус – беш имконият” лойиҳаси координатори, “Жайхун илҳомлари” ННТ раиси Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси, шоир Ўрозали Рейимов янги китоблар кўргазмасини ташкил этди ва мустақиллик йилларида ўзбек ёзувчи ва шоирлари ижод қилган асарлар тақдимотини ўтказди. Ўқувчи-ёшлар янги асарлар тақдимотида катта қизиқиш билан иштирок этдилар. Шу билан биргаликда “Жайхун илҳомлари” ННТ кутубхонасига аъзо бўлиш истагини билдирдилар.

Янги китоблар билан танишиш орқали қалбларида ушбу асарларни мутолаа қилиш истаги уйғонган ўқувчи-ёшлар ўзлари ўқиган бадиий асарлар ҳақида бир-бири билан фикр алмашдилар, ўқиган китобларидан олган таассуротлари ҳақида сўзлаб бердилар, таниқли шоирларнинг шеърларини ёддан, ифодали айтишиб, тадбир иштирокчиларини хурсанд қилдилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026