17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 12:25
Жамият 👁 475

СИНФДОШЛАР 60 ЙИЛДАН КЕЙИН ЯНА МАКТАБДА ДИЙДОРЛАШДИ

СИНФДОШЛАР 60 ЙИЛДАН КЕЙИН ЯНА МАКТАБДА ДИЙДОРЛАШДИ

Ўқувчилик – инсон ҳаётининг энг ширин, ёрқин даври. Ўйинқароқ болалар учун устознинг ҳар бир сабоғи, синфдошлар даврасида кечган дамлар таассуротларининг адоғи бўлмайди. Йиллар ўтган сари уларнинг шуури ойдинлашиб, кўнгиллари илм зиёсидан нурафшон бўлади, бир синфда, ёнма-ён турган парталарда ўтириб устоз сабоғини олиш жараёнида мисли бир ота-она фарзандларидай, бир-бирига азиз бўлиб қолади, меҳр-оқибат, дўстлик ришталари билан мустаҳкам боғланади. Эҳтимол, шундандир, орадан неча йиллар ўтса-да, ҳаётимизда синфдош дўстларнинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди, ҳеч ким уларчалик бўлолмайди. Эҳтимол, шундандир, собиқ синфдошлар ўзлари таълим олган масканларида учрашувларга интилаверади.

Жорий йилнинг 5 октябри Амударё туманининг Тошёп овулида фаолият юритаётган 5-сонли мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари учун унутилмас кун бўлиб қолди. “Кексалар ҳафталиги” доирасида мактабни 60 йил муқаддам тамомлаган собиқ ўқувчилар мактабга таклиф қилинди. Ҳар бирига йиллар ўз ҳукмини ўтказган, оловқалб, улкан орзулар қанотида мактабдан 60 йил олдин учирма бўлган йигит-қизлар ҳозирги кунда сочларига қиров инган, улуғ ёшга етиб, элда ҳурмат-эҳтиборли нуронийларга айланишган.

Интиқиб кутилган учрашувга икки синф бўлиб ўқиган жами 41 нафар собиқ синфдошлардан 14 нафари келишди. Уларнинг айримлари дунёдан ўтган бўлсалар, айримлари касаллиги туфайли қатнаша олмадилар.

Собиқ синфдошларни мактаб директори Нурбек Йўлдошев, директор ўринбосари Умрбой Шукуруллаев, ўқитувчилар жамоаси, ўқувчилар гуллар билан кутиб олдилар.

Меҳмонлар байрамона безатилган муҳташам мактаб биноси олдида тайёрланган даврага жойлашганларидан сўнг ўқувчилар инсон қадрини, дўстлик-биродарликни, дийдорни улуғловчи шеърлар ижро этдилар. Ўқувчиларга собиқ синфдошлар таништирилди. Улар бунингдек ҳурмат-эҳтиром учун мактаб маъмуриятига, ўқувчиларга миннатдорчилик билдирдилар, ўзларининг ўқувчилик даври, ўша вақтлардаги оғир турмуш шароитига қарамай, устозларининг сидқидилдан таълим берганликлари натижасида ҳаётда ўз кўпгина ютуқларга эришганликлари хусусида гапириб бердилар, бугунгидай саодатли кунларга етиб келолмаган собиқ синфдошлари, фидойи устозларини эсга олдилар.

Шундан сўнг собиқ синфдошлар бугунги кунда мактабда ўқувчиларга талаблар даражасида таълим-тарбия бериш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

Мактаб фаоллар залида давом этган учрашувда собиқ синфдошлардан ўқитувчи бўлиб, давлат муассасаларида масъулиятли лавозимларда ишлаган, туман “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши раиси Бекман Алламберганов, 32-сонли мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган Жумабой Қалиев, 5-сонли мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган Кенгаш Қалиев, Норжон Йўлдошевалар йиғилганларга ўқувчилик даври хотираларидан гапириб бердилар ва ёшларни бугунги кундаги яратилган шароитлардан унумли фойдаланиб, билим асосларини чуқур эгаллашга даъват этдилар.

Ўзлари таълим олган жонажон мактаби бағрида ўқитувчилар, ўқувчилар билан ўтган мароқли учрашувдан сўнг собиқ синфдошлар Манғит шаҳрининг Олмазор маҳалласида жойлашган музейни томоша қилдилар. Улар учун туманимиз тарихи, аждодларимиз ҳаётида фойдаланилган турли асбоб-ускуналар, кийилган либослар, тақинчоқлар, бугунгидай фаровон ҳаётимиз учун курашган инсонлар ҳаёти билан танишиш ҳам жуда завқли бўлди. Кейин тўкин дастурхон атрофида ўтиришиб, гоҳ соз, гоҳ суҳбатдан кўнгиллари яйради.

Кексалар ҳафталиги доирасида ўтказилган 60 йилдан сўнгги собиқ синфдошлар учрашуви таассуротларга бой бўлди.

Ойгул РАЖАБОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026