22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 15:39
Жамият 👁 334

ҚЎША ҚАРИГАНЛАР

ҚЎША ҚАРИГАНЛАР

Ҳар киши эл учун тортса агар ранж,

Оқибат муяссар бўлар унга ганж.

Мажидиддин Ҳавофий ҳазратлари таърифлаганларидай, эл учун машаққатлардан чўчимай меҳнат қилган, алал-оқибат юртдошлари меҳр-муҳаббатига, ҳурмат-эътиборига сазовор бўлган инсонлар кўп. Манғит шаҳрининг Чордара маҳалласида истиқомат қилувчи Башир ота Кенжаев, у кишининг умр ҳамдами Умида она Сариевалар ана шундайлар сирасидан.

Башир ота Кенжаев 1937 йилда туғилган. Мактабни тугатганидан сўнг Тошкент Тиббиёт институтини 1961 йилда қулоқ, томоқ, бурун касалликлари шифокори мутахассислиги бўйича битирган.

У меҳнат фаолиятини бошлаган даврларда туманда шифокорларгина эмас, ўрта тиббиёт ходимлари ҳам етишмас, кундузи бўлимда беморларни даволаб, икки кунлаб “Тез тиббий ёрдам” бўлимида навбатчилик қилишларига ҳам тўғри келарди. Сафдошлари Абдулла Мадаминов, Гаухман, Сара Исаевна, Жамол Ўтамуродовлар қатори Башир ота ҳам туман тиббиётининг моддий техника базаси ачинарли ҳолатда бўлишига қарамай, вақт билан ҳисоблашмай, беморлар дардига дармон бўлишга интилди. “Жуда толиққан вақтларимда Абдулла ака Мадаминовни эсга олардим, у киши Беруний туманидан келиб, шу эл одамларига хизмат қилиб юрибди-ку, мен чарчашим мумкинми, дея ўзимни ўзим тергаб, куч топиб, ишга отланаверардим” дея эслайди ўша вақтларини. Отахоннинг ўша йиллардан хотира бўлиб қолган бир воқеа ҳеч эсидан чиқмайди: ўша куни тез тиббий ёрдам бўлимида навбатчи эди. Кечаси Тўлқин овулининг қатнов йўлга узоқ жойлашган ҳудудига чақирувга биноан йўлга чиққанларида лой йўлдан юролмай, машинаси ботқоққа ботиб қолган. Машина ҳам эски бўлган-да. Аҳвол танг. Бироқ беморга ёрдам бериш керак. Шунда Башир Кенжаев бемор аёлни пиёда суриштириб йўлга чиққан ва топиб бориб, ўрта яшар аёлни орқасига опичиб, уч чақиримча масофадан машинагача кўтариб келган.

Чақирувдан чарчаб, совқотиб, ярим белигача лойга ботиб келган шифокорни Гаухман шифохона бўлимидаги бир бўш каравотга ўраб, ётқизиб қўйган.

Шу бўйича эрталаб ҳам ўзига келмаган Башир отани турмуш ўртоғи, шифохонада ҳамшира бўлиб ишловчи Умида Сариева излаб келган.

- Кўзимни очсам ёнимда янги кийимларим турибди, аёлим аҳволимни кўриб, уйга бориб кийим олиб келган экан, - дея хотирлайди отахон.

Башир ота, Умида оналарнинг қизғин меҳнат жараёнида кечган ҳар бир куни қаҳрамонлик, ибрат олишга арзигулик. Ҳаммаслак, ҳамкасблар оилада ҳам рўзғор юкини баравар елкалашди, бири-бирига суянч бўлишга интилишди, қийинчиликларни оқиллик билан, сабр билан енгиб ўтишди. Уларнинг аҳил оиласида вояга етган фарзандлар ҳам эл корига яраб, турли соҳаларда меҳнат қилишаяпти. Тўнғич ўғли Жумабой олий маълумотли электр алоқа ходими, Муротбой тез тиббий ёрдам бўлимида ҳайдовчи, Тамара ўқитувчи, Пўлат қурувчи, Клара ҳунарманд, Юсуф электр алоқа хизмати, Зулайҳо банк ходими.

Элга нафи тегаётганидан, беморларга шифо улашаётганидан кўнгиллари осмон бўлиб меҳнат қилган Башир ота, Умида оналар ана шундай қайноқ меҳнат жараёнидан ташқари етти нафар фарзандни вояга етказиб, ўқитиб, ҳаётда ўз ўринларини топиб, ўзларидан тингунларигача не бир заҳматлар чеккани фақат ўзларига, Яратганга аён. 40 йилдан зиёд вақт туманимиз аҳолиси соғлиғини сақлаш йўлида 2010 йилгача ишлаган отахон ва онахоннинг турмуш қурганларига 60 йилдан ошибди. 60 йилдирки, улар шу мўъжаз оиласини, фарзандларини кўзи қароқларида асрайди, қўни-қўшни, қариндошлариникига борса ҳам, ҳадемай ўз азиз гўшасига тезроқ қайтгиси келиб талпинади, шу ошиён улар учун энг оромбахш маскан, умри давомчиларининг камолидан, невара-чеваралари яйраб улғаяётганидан кўнгли тоғдай кўтарилади, ана шундай улуғ неъматлар билан сийлаган Зотга тўхтовсиз ҳамду санолар айтишади.

Бугунги кунда Башир ота, Умида оналар нафақат ўз оиласида, маҳалласида, элида эъзозли нуронийлардан.

Халқимиз тилида “Кексалар – юртимиз файзи”, “Қариси бор уйнинг париси бор” деган иборалар кўп ишлатилади. Чиндан-да, ёши улуғ инсонлар яшайдиган уйга ўзгача ҳавас билан қараймиз. Чунки нуроний отахон-онахонлар ёш авлодга меҳр-оқибат, юксак инсоний хислатлар, одоб-ахлоқдан сабоқ бериб, оилаларда, маҳаллаларда тинчлик-осойишталик муҳитини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган мўътабар мураббийлардир.

Шу эл одамларига беминнат хизмат қилиб, юксак ҳурмат-эҳтиромга сазовор бўлган Башир ота, Умида оналарга “Меҳнатларингиз роҳатини кўриб, узоқ умр кўринг”, дея тиладик.

Ойгул РАЖАБОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026