ВEТEРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИ РИВОЖЛАНМОҚДА
Мамлакатимизда чорва моллари ва паррандалар бош сонини ошириш, соҳада ветеринария назоратини кучайтириш ва ветеринария сервис хизмати сифатини ошириш, чорва молларининг соғлом парваришланишини таъминлаш бўйича ишларни самарали ташкил этиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда туман Ветеринария ва чорвачилик бўлимида 36 нафар ишчи-ходим, шундан 7 нафар ветеринария мутахассиси, 9та бўлинма мудири фаолият кўрсатиб келмоқда.
Туманда жорий йилнинг 8 ойи давомида қорамолчилик йўналиши бўйича барча тоифадаги хўжаликларда чорва моллари бош сонини оширишга эришилди. Ҳозирги кунда 170 минг 200 бош қорамол парвариш қилинмоқда. Шундан 400 минг 900 бош қорамол фермер хўжаликлари ҳиссасига тўғри келади. Барча тоифадаги хўжаликларда 109 минг 400 бош қўй ва эчкилар боқилмоқда.
Асаларичилик ҳам соҳанинг даромадли йўналишларидан бири. Кейинги йилларда мамлакатимиз аҳолисига сифатли асал етиштириб бериш борасида кўпгина ютуқлар қўлга киритилаяпти. Жорий йилнинг ўтган даврида барча тоифадаги хўжаликларда 142 минг 500 тонна шифобахш асал етиштирилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан анча кўпдир. Балиқчилик йўналишида 1 минг 100 тонна балиқ етиштирилган бўлса, шундан 182 тоннаси фермер хўжаликлари ҳиссасига тўғри келади.
Шунингдек, туманда паррандачиликни ривожлантириш ва аҳоли хонадонларида парранда боқишни ташкил қилиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, ҳозирги кунда барча тоифадаги хўжаликларда ўтган йилга нисбатан паррандалар бош сони 1 млн. 146 минг 900тага оширилди.
Бўлим томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида 5 минг 400 тонна гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.
Туманимизда 2023 йилнинг 8 ойи давомида бир қанча эпизоотик тадбирлар ўтказилди. Жумладан, февраль ойида қутуриш касаллигига, май ойида геморрагик иситма касаллигига, август ойида куйдирги касаллигига қарши курашиш ҳамда олдини олиш бўйича кўргазмали семинарлар ташкил этилди. Шунингдек, ҳайвонларни юқумли касалликларга қарши эмлаш ишлари йиллик режа асосида давом эттирилмоқда.
Чорвачиликка ихтисослашган корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида қорамолчилик йўналишида 4та лойиҳа учун жами қиймати 4 млрд. 750 млн. сўм, қўй ва эчкичилик бўйича жами қиймати 500 млн. сўм бўлган 4та лойиҳа, балиқчилик бўйича қиймати 1 млрд. 382 млн. сўм бўлган 2та лойиҳа, асаларичилик йўналиши бўйича қиймати 559 млн. сўм бўлган 11та лойиҳалар амалга оширилди.
Ҳозирги кунда асаларичиликни ривожлантириш мақсадида жами 444 млн. сўм ташаб-бускорларнинг ўз маблағи ҳисобидан 297та асалари оилалари олиб келиниб, парвариш қилинмоқда.
Туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари томонидан қишлоқ хўжалик ва уй ҳайвонлари орасида учрайдиган юқумли, юқумсиз ва паразитар касалликларнинг олдини олиш, аҳолининг чорвачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича ҳам муайян ишлар йўлга қўйилган.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶