22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 17:14
Жамият 👁 202

ЁШ АВЛОД КАМОЛИДА МАҲАЛЛАНИНГ ЎРНИ УЛКАН

ЁШ АВЛОД КАМОЛИДА МАҲАЛЛАНИНГ ЎРНИ УЛКАН

Мамлакатимизда баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантиришга доир кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ёшларнинг замонавий илм-фанни чуқур эгаллашига, салоҳиятини ривожлантиришига барча шароитлар яратилган. Уларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга эътибор қаратилиб, доимий мулоқот қилиш орқали ҳаётидаги муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш давлат органлари, жамоат ташкилотларининг долзарб вазифасига айланаётир.

Айниқса ўсмир-ёшлар кўнглида миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, экстремизм, терроризм каби бузғунчи ғояларга нисбатан муросасизликни шакллантиришга, ёт ғояларга нисбатан мафкуравий иммунитетни тарбиялашга эътибор қаратилаётир.

Бунингдек долзарб вазифалар ижросига ҳисса қўшиш мақсадида Амударё телевидениеси таҳририяти Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди таъсис этган “Ёшларнинг маънавий руҳий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш” мавзусидаги танловида “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” номли лойиҳаси билан қатнашиб, ғолиб бўлди ҳамда муваффақиятли амалга ошириб келмоқда.

Яқинда ушбу грант лойиҳаси режасига кўра Манғит шаҳридаги маҳаллаларда “Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она” шиори остида ёш авлодни ҳар томонлама етук, маънавиятли инсонлар қилиб вояга етказиш, уларни ёт ғоялардан ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Маҳалла фуқаролар йиғини биносида бўлиб ўтган ёшлар тарбиясига бағишланган тадбирда маҳаллада яшовчи пир-у бадавлат отахонлар, онахонлар, ибратли оилалар соҳиблари, ёш оилалар вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни маҳалла фуқаролар йиғини раиси Муротбой Ҳайбуллаев очди. Шунингдек, грант лойиҳаси ижрочиларидан бири Ойгул Ражабова ёшларни ҳар жиҳатдан баркамол қилиб вояга етказишда маҳаллаларнинг, ибратли оилалар вакилларининг ижобий таъсири ҳақида, халқимиз турмуш тарзидан мустаҳкам ўрин олган миллий қадриятларимиз, анъаналаримизнинг тутган роли ҳақида маъруза қилди.

Айтиш жоизки, ушбу ҳудудда Болалар спорт мактаби, “Баркамол авлод” болалар мактаби, 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби, нодавлат ўқув марказлари мавжуд 9та умумий ўрта таълим мактабларида таълим олаётган ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ўстиришга, қобилиятини тарбиялашга хизмат қилмоқда.

Шунингдек, маҳаллаларда фаолият юритаётган ёшлар етакчилари ўсмир-ёшларнинг бўш вақтларини мақсадли ўтказишига, уларнинг касб-корли, илмли бўлиб вояга етишига, турли танловлар, мусобақалар ўтказиб, иқтидорини юксалтиришга ҳаракат қилаётир. Нуроний отахонлар, онахонлар билан учрашувлари ўтказилиб ёшлар тарбиясида уларнинг ҳаётий тажрибаларидан унумли фойдаланилмоқда.

Тадбирда сўзга чиққан меҳнат фахрийси, ҳожи она Малика Давлетова, Гулбаҳор Худойберганова, маҳалла хотин-қизлар фаоли Маҳфуза Ибрагимова, профилактика инспектори Салоҳиддин Пардакуловлар кун тартибидаги мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Улар ёш авлод камолида нуроний отахон ва онахонлар ўгитларининг ўрни улкан эканлигини алоҳида таъкидладилар ва барчани ёшлар тарбиясига муносиб ҳисса қўшишга даъват этдилар.

Севара ИСМОИЛОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026