22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 18:04
Жамият 👁 171

ЁЛҒИЗ ВА ЎЗГАЛАР ҚАРАМОҒИГА МУҲТОЖ КЕКСАЛАР – ДАВЛАТ ЭЪТИБОРИДА

ЁЛҒИЗ ВА ЎЗГАЛАР ҚАРАМОҒИГА МУҲТОЖ КЕКСАЛАР – ДАВЛАТ ЭЪТИБОРИДА

Ўзгалар қаровига муҳтож, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор кишиларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш халқимизга хос азалий қадриятлардан саналади. Мамлакатимизда сўнгги йилларда инсон қадри учун катта ишлар амалга оширилиб, якка-ёлғиз ва парваришга муҳтож қарияларни давлат ҳимояси ва қарамоғига олиш бўйича қатор ҳукумат қарорлари ва Президент Фармонлари қабул қилинди. Амударё туманидаги Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан мазкур ҳужжатлар асосида фаолият олиб, азалий қадриятларимизга амал қилган ҳолда тумандаги ёлғиз қарияларга ғамхўрлик кўрсатиб келишмоқда.

Бўлим ходимлари фаолияти давомида кўплаб савобли ишлар қилиш билан бирга ижтимоий оғир шароитга тушиб қолган ногиронларга, шунингдек, кекса ётоқда қолган отахон ва онахонларга тегишли хизматларни кўрсатишмоқда. Айтиш жоизки, Амударё туманида Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги “Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва туман ҳокимлигининг тегишли қарорига кўра 127 нафар ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ҳамда ёлғиз яшайдиган кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, ёшга доир пенсионерлар рўйхатга олинган. Ушбу қарияларга тумандаги Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг 18 нафар ходимлари ижтимоий хизмат кўрсатиб, реабилитация воситалари ва протез-ортопедия буюмлари билан давлатдан ва ҳомийлар ҳисобидан таъминлашмоқда.

Президентимизнинг 2022 йил 8 июндаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларининг моддий таъминотини яхшилаш ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорига асосан рўйхатга олинган 40 нафар ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга эса бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари ўрнига ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида қўшимча тўлов ҳам тўлаб борилмоқда.

Ундан ташқари, жорий йилда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилдаги “Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги тегишли қарорига асосан муҳтож ногирон ва ёшга доир пенсионерларнинг реабилитация техник воситаларга муҳтожлиги тўғрисидаги тиббий хулосаларга асосланиб, рўйхат шакллантирилган эди. Ушбу рўйхатга кўра, 218 нафар фуқаро реабилитация техник воситалари ва кресло-аравача билан таъминланди. Улардан 15 нафарига электр юритмали кресло-аравача, 44 нафарига катталар учун ногиронлар аравачаси, 14 нафар болага болалар учун ногиронлар аравачаси, 33 нафар фуқарога эшитиш мосламаси, 21 нафар фуқарога қўлтиқ таёқ, 86 нафар фуқарога ҳасса таёқ, 3 нафарига тирсакли таёқ, 3 нафарига ходунок, 6 нафарига кўзи ожизлар ҳассаси, 2 нафарига нажас қабул қилгич каби воситалар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2015 йил 25 мартдаги “Ногиронлар ва кексаларни бепул санатория-курорт йўлланмалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги йўриқномасига асосан вазирлик тизимидаги санаторийларда саломатликларини тиклаб олишлари учун 286 нафар ногирон ва ёшга доир пенсионерларга бепул йўлланмалар берилди. Туманимиздан 7 нафар ногиронлар васийлари томонидан берилган аризаларга кўра Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилдаги тегишли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартиш ва бандлик вазирлигида ташкил этилган “Мурувват” интернат уйларига жойлаштирилди.

Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд қатламларига меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш халқимизга хос фазилатдир. Меҳр-мурувватга, ғамхўрликка муҳтож бундай фуқароларнинг саломатликларини тиклаш, бепул дори-дармон, протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш, шароитларини яхшилаш кабилар давлатимизнинг ҳам доимий эътиборида. Президентимизнинг алоҳида ғамхўрликлари, инсонпарварлик билан йўғрилган сиёсатлари натижасида меҳр ва эътибордан баҳраманд бўлаётган кексалар ҳам кўрсатилаётган беминнат кўмакдан жуда мамнун.

Ҳ.Норбоев, туман Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026