15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 13:42
Жамият 👁 148

Имкон топиб...

Имкон топиб...

Юртимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга, айниқса, ногиронлиги бўлган фуқароларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратишга эътибор кучаймоқда. Бу имконияти чекланган фуқароларга ҳам жамият ҳаётида фаол иштирок этиши, имкон даражасида фойдали меҳнат билан шуғулланиб, оиласи иқтисодини яхшилашига шароит яратади.

Дунёга ҳамма ҳам жисмонан тўкис бўлиб келавермайди. Бироқ жисмида нуқсони бўлса-да, ақл-заковати, ҳаётий қарашлари, интилишлари туфайли кўпчиликнинг ҳурматини қозонаётган ёшлар кўп атрофимизда.

Манғит шаҳрининг Дўстлик маҳалласида истиқомат қилувчи Равшанбек Ўрозимбетов шуларнинг бири. У 2000 йилда туғилган, механизатор Фарҳод Тангирберганов ва Нилуфар Худойбергановалар оиласида иккинчи ўғил. Ота-она унга кўзларида туғма нуқсони бўлгани учун Равшанбек деб исм қўйишган бўлса ажаб эмас.

Табиатан зеҳнли, қизиқувчан бўлиб улғайган Равшанбек тенгдошларидан қолишмай, илм олишга интилди. У тўртинчи синфни тамомлаганида эҳтиёжига кўра, Нукусдаги кўзи ожизлар интернотига бориб ўқишига тўғри келди. Бу ердаги устозлар сабоғи, ҳаётий ўгит-насиҳатлари, меҳр-муҳаббати уни ҳаётда нолимасдан, имкониятига яраша интилиб яшашга ўргатди, интернатда 10-синфни тугатгач, Тошкентдаги ахборот-технологиялари коллежида ўқишни давом эттирди.

Равшанбек Нукусда, Тошкентда ўқиган даврларида бўш вақтларида спорт билан шуғулланиб, шашка тури бўйича нуфузли мусобақаларда қатнашди ва қобилиятини намойиш этди. Эришган ютуқлари доимо унинг кўнглини кўтаради ва олға интилишга ундайди.

Ўрта махсус маълумотли дастурчи ихтисослигига эга йигит соҳаси бўйича ишлашга имконияти етмаётган бўлса-да, ота-онасининг қўлига қараб ўтиргиси келмайди. Шунинг учун ҳам ҳовлиси томорқасига ўзи қарайди, мевали дарахтларни парваришлайди.

Жорий йил кўкламида у Дўстлик маҳалласи ёшлар етакчиси Дилмурод Ёдгоровнинг кўмаги билан 30 йиллик ижара шартномаси асосида 39 сотих ер олди. Ушбу ерда такрорий экин сифатида экилган мош, оиласи чорвасига озуқа учун экилган жўхори экинлари бир текис кўкариб, қарич бўйи келиб қолган, 10 сотихча жойини яна буғдой экишга тайёрлаяпти.

— Кундузи қуёшда кўзим қамашади, юришга қийналаман. Шунинг учун экинларга тонгда, кечқурун қарайман, — дейди Равшанбек.

У жорий йил “Беш ташаббус паралимпиадаси” биринчи мавсум мусобақаларида спортнинг шашка тури бўйича иштирок этиб, туман босқичи ғолиби бўлди ва диплом, медаль, совғалар билан тақдирланди.

Маҳалла ёшлар етакчиси Дилмурод Ёдгоров Равшанбек, у каби маҳалладаги 10 нафар ёшлардан тез-тез хабар олиб, муаммоларини тинглашга, уларнинг турмуш шароитларини яхшилашга интилаётгани уни янада интилишга, ўз устида ишлашга чорлайверади.

Айни кунда 23 ёшни қарши олаётган Равшанбек Ўрозимбетовнинг келажагига ишонгимиз келади.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019