14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 17:45
Жамият 👁 280

“ОБОД МАҲАЛЛАМ” НОМЛИ ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА КЕНГ КЎЛАМЛИ ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

“ОБОД МАҲАЛЛАМ” НОМЛИ ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА КЕНГ КЎЛАМЛИ ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Амударё туман бўлинмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Обод маҳаллам” номли грант лойиҳаси доирасида кенг кўламли тадбирлар, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳага кўра овул ва маҳаллаларда ўтказилаётган учрашувлар, давра суҳбатлари давомида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари, уларда кўрсатилган талабларнинг бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш кабилар борасида кенг тушунчалар берилмоқда, аҳолининг экологияга оид билимлари кенгайтирилмоқда.

28 июль куни лойиҳа режасига кўра “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Амударё туман бўлинмаси томонидан Манғит шаҳри ва шаҳар атрофидаги ҳудудларда жойлашган овул ва маҳаллаларда санитария ҳолати ва экологик вазиятни яхшилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг тарғиб қилиш мақсадида тадбир ўтказилди.

Бўлинма ходимлари дастлаб Олмазор маҳалласида кенг кўламли ободонлаштириш ишларини ташкил қилишди. Ушбу тадбирга жалб этилган жамоатчи ишчилар ва маҳалла аҳли ўз хонадонлари атрофини, кўчалар ва маҳалладаги ташкилотлар бинолари олдиларини тозалашди, ариқ ва зовурлардаги ўт-чимларни чопиб, дарахтларнинг қуриган шохларини кесишди. Ўз хонадонлари олдидаги гулзорни бегона ўтлардан тозалаб, йўлларга сув сепиб, саришта қилишди, атрофга янада файз бахш этишди.

Худди шундай эзгу ишлар Бойовул маҳалласининг “Баҳор” кўчасида ҳам давом эттирилиб, барча бирдек жам бўлган ҳолда ўз хонадонлари атрофини тозалаш, ободонлаштириш ишларини эрта тонгданоқ бошлаб юборишди. Ёшлар дарахтлардаги қуриган шохларни кесиб, бир жойга тўплашди, бегона ўтларни чопиб, буталарга шакл беришди, атрофини текислашди. Аёл-қизлар эса уй атрофлари ва кўча юзларига сувлар сепиб, атрофга чирой, кўркамлик бахш этишди.

Таъкидлаш жоизки, лойиҳа иш режасида фуқаролар йиғини ҳудудининг санитария ва экология ҳолатини назорат қилиш, уни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга доир чора-тадбирларни амалга оширишга кўмаклашишдан ташқари, ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг бажарилишини таъминлашда, аҳоли пунктларини ободонлаштириш ва уларнинг санитария ҳолатини яхшилашга доир тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш ҳам кўрсатилган.

Шунга кўра фуқаролар йиғини ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда Ўртақалъа овулидаги ички кўчалардан бирида йўлни текислаш, кенгайтириш ишлари ҳам ташкил этилди.

Туман Ободонлаштириш бошқармаси, фуқаролар йиғини ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борилган ушбу хайрли ишларга шу ҳудудда яшовчи аҳоли ҳам бош қўшгани иш унумини янада оширди. Йўллар текисланиб, кенгайтирилганидан, катта кўчага чиқиш учун тўғри йўл чиқарилганидан, узоғи яқин бўлганидан маҳалла фуқаролари жуда мамнун бўлишди ва ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Грант лойиҳаси доирасида аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, ёшлар ўртасида экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш, уларни атроф-табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга даъват қилиш каби тарғибот ишларини амалга ошириш ҳам кўзда тутилган. Шунинг билан бирга маҳаллалар, кўчалар ва ҳовлилар ҳудудларини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш борасида фаоллик кўрсатаётган юртдошларимизни элга намуна қилиб кўрсатиш, шу орқали аҳолининг қалбида ва онгида атроф-муҳит тозалиги ва озодалигига масъулият билан ёндошиш бурчини шакллантириш назарда тутилган.

Лойиҳанинг яна бир амалий вазифаси – “Яшил макон” умумиллий дастури доирасида Тўлқин овулида 70 сотих, Бобур овулида 20 сотих, Қум ёп маҳалласида 20 сотих, Чойкўл овулида 20 сотих, Қиличбой овулида 10 сотих майдонда “Маҳалла боғи” яратилишига кўмаклашилгани бўлди. Ушбу боғларда экилган турли манзарали ва мевали дарахтлар кўчатлари бугунги кунда шу ҳудуддаги боғбон, деҳқонлар томонидан парвариш қилинмоқда. Гуркираб ўсаётган ниҳоллар кун сайин кўкка бўй чўзиб, овул ва маҳаллалар кўркига кўрк қўшиб, экологик муҳит яхшиланишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Лойиҳа доирасида Фаровон маҳалласи ҳудудида ҳам “Маҳалла боғи” яратилиб, яшил ҳудудларни кўпайтириш ҳисса қўшилди.

Шу куни Бўстон маҳалласида ҳам ҳудуддаги кўчаларга тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда тош ётқизиш ишлари ўтказилди. Керакли техникалар ёрдамида келтирилган тош-шағал йўлларга ёйилиб, текислаб чиқилди. Эндиликда автомобиллар, пиёдалар юриши учун қулайлик яратилганидан, атроф-муҳит саришта бўлиб, файз кирганидан маҳалла фуқаролари ниҳоятда мамнун бўлдилар. Ўзлари ҳам қўлдан келгунча ёрдам кўрсатиб, иш унуми ошишига ҳисса қўшишди.

Грант лойиҳаси доирасида ҳудудларда ўтказилган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларида ҳамкор ташкилотлар билан бирга фуқаролар ҳам фаол қатнашишди.

Кўчаларни ораста тутиш, чор-атрофнинг саранжом-саришталигига эътибор бериш, она табиатни асраб-авайлаш, боғ-роғлар яратиш кабилар ҳам ўзбекона қадриятларга ҳамоҳангдир. Зеро, ободлик билан юртга файз, барака киради. Лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ушбу хайрли ва эзгу ишлар бошқа ҳудудларда ҳам давом этади.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019