15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 13:41
Жамият 👁 147

«ДОЛЗАРБ 30 КУНЛИК» ДОИРАСИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

«ДОЛЗАРБ 30 КУНЛИК» ДОИРАСИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан 2023 йилнинг 10 июль кунидан 10 август кунигача мамлакатимизда “Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича долзарб 30 кунлик” тадбирлари амалга оширилиши белгиланган эди. Хусусан, Амударё туманида фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги туман бўлими ишчи гуруҳи томонидан профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Тадбир доирасида барча ҳудудларда Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин билан боғлиқ турли бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш юзасидан ташкилот ва идораларда, ижтимоий объектларда, савдо мажмуалари ва бозорларда, аҳоли орасида тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Айтиш керакки, ёнғин билан боғлиқ содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ёнғин хавфсизлиги ойлигининг асосий вазифаси этиб белгиланган.

Жумладан, ишчи гуруҳи масъуллари тоифаланган объектлар жойлашган иншоотларда ишчи-ходимлар учун тушунтириш ишларини олиб боришмоқда. Ёниш ва портлаш хавфи ҳамда фавқулодда вазият юз бериш даражаси юқори бўлган объектлар, шунингдек, одамлар гавжум бўладиган жойларда ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилиниши зарурлиги эслатиб ўтилмоқда.

Шу билан бирга, оловли ва бошқа ёнғин хавфи мавжуд ишларни хавфсиз бажариш тартиби ва объектнинг ходимлари ўртасида ёнғин содир бўлган вақтда ҳаракатланиш, тегишли ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш орқали уларни ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларига ўргатиш асосий мақсад қилиб олинган.

Ойлик доирасида туман фавқулодда вазиятлар бўлими билан ҳамкорликда бозорлар ва савдо мажмуаларида таом тайёрлаш мақсадида маиший газ баллонларидан нотўғри фойдаланишга йўл қўймаслик чоралари кўрилмоқда ва бу борада жойларда кунлик ўрганишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, кўп қаватли савдо мажмуалари ва умумий овқатланиш шахобчалари, шу жумладан якка тартибдаги аҳоли турар жойларида печь ва дудбуронларнинг хавфсизлик қоидалари ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги ўрганиб чиқилмоқда. Шу билан бирга тарғибот давомида фуқароларга зарур тавсиялар берилмоқда.

Шу ўринда айтиш лозимки, йирик савдо мажмуалари, бозорларда, овқаланиш объектларида, аҳоли хонадонларида олиб борилаётган ёнғинга қарши ўрганишлар жараёнида аниқланган ностандарт, қўлбола газ ва совутиш ускуналари ҳамда бошқа турдаги инсон умрига хафв солувчи яроқсиз мосламалардан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Тадбиркорлик объектларда ускуна ва жиҳозлар синов муддатлари доимий назоратга олинган бўлиб, ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган объектларда иш фаолияти дарҳол тўхтатилади.

Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ижтимоий объектларда олиб борилаётган тарғибот ишларида ёнғин келтириб чиқарувчи мосламалардан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига риоя этиш шартлиги, хусусан, ускуналар ва ўтказгичларни қуёш нури тушадиган жойларда сақламаслик кераклиги алоҳида уқтирилмоқда.

Ёнғин қаерда бўлмасин, ўзининг мудҳиш изларини қолдиради. Ушбу офат натижасида қанчадан-қанча одамлар бошпанасиз қолиши, саломатликларини йўқотиши ва айрим ҳолларда эса инсонлар бевақт ҳалок бўлишлари ҳаётий мисоллар билан тушунтирилмоқда.

Тадбир давомида камчилик ва носозликлар аниқланган тақдирда аҳоли ва тадбиркорларга огоҳлантиришлар берилиб, зарур ҳолларда жарималар солинмоқда. Бино ва объектлар эгаларига электр ускуналарини доимо назорат қилиш, эскирган электр симларини ўз вақтида алмаштириш, хоналарда ёш болаларни ҳамда қарияларни қаровсиз қолдирмаслик, кўрикдан ўтмаган маиший ускуналардан фойдаланмаслик лозимлиги таъкидланмоқда. Шунингдек, ёнғин хавфсизлигига оид эслатмалар тарқатилмоқда.

Севара Исмоилова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019