22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 19:15
Жамият 👁 245

“БЕШ МУҲИМ ТАШАББУС – ЁШЛАРГА ҚАНОТ” ГРАНТ-ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ЁШ ИСТЕЪДОД ЭГАЛАРИНИНГ КОНЦЕРТ ДАСТУРИ ЎТКАЗИЛДИ

“БЕШ МУҲИМ ТАШАББУС – ЁШЛАРГА ҚАНОТ” ГРАНТ-ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ЁШ ИСТЕЪДОД ЭГАЛАРИНИНГ КОНЦЕРТ ДАСТУРИ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда болаларни, шу баробарида ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг соғлом тенгдошларидан кам бўлмаган шароитларда таълим-тарбия олишлари, ўз иқтидорларини намоён этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирлар туфайли имконияти чекланган ёшлар орасида “Беш ташаббус олимпиадаси” иштирокчилари тобора ошиб бормоқда. Уларни “Беш муҳим ташаббус” доирасидаги тадбирларга фаол жалб қилиш мақсадида “Менинг оилам” газетаси ижодий жамоаси томонидан ҳам кенг қамровли маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан “Беш муҳим ташаббус – ёшларга қанот” грант-лойиҳаси доирасида ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодларини юзага чиқиришга қаратилган танловлар, давра суҳбатлари, ёш ижрочиларнинг концерт дастурлари кўплаб ижодга мойил ёшларни кашф этиш имконини бермоқда.

Жорий йилнинг 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Амударё тумани марказидаги сўлим Истироҳат боғида ташкил этилган ёш ижрочиларнинг концерт дастури ҳам ногиронлиги бўлган ёшлар қалбида мусиқа ва санъатга меҳр ва ихлос уйғотгани билан муҳим аҳамият касб этди.

Амударё туман Маданият ва туризм бўлими тасарруфидаги Чойкўл, Уйшин, Қангли, Бўзёп, Қиличбой, Бобур номли маданият марказлари ҳузурида ташкил этилган турли мусиқий йўналишлардаги тўгараклар аъзолари, 9-сонли ва 21-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ёш ижрочилари томонидан кечқурунги соат 17:00дан 21:00гача давом этган дилрабо концерт дастури томошабин болалар, ногиронлиги бўлган ёшлар ва уларнинг ота-оналарига байрамона қувонч ҳадя этди. Айниқса, туман Маданият маркази ва ҳудудлардаги маданият марказлари қошида ташкил этилган, халқ чолғулари, хонандалик ва рақс тўгараклари, шунингдек 9-сонли ва 21-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабларининг иқтидорли ўқувчилари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига завқ-шавқ бағишлади. Ёш ижрочилардан Динора Юсупова, Саидбек Бектемиров, Азизбек Назирбоев, Комронбек Назирбоевлар талқинидаги она Ватан, тинчлик ва дўстликни тараннум этувчи ашулалар санъатсевар ёшларга олам-олам завқ қувонч бағишлади.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари иқтидорли, ёш созандалар томонидан ижро этилган ўзбек ва қардош халқлар куйларини тинглаб, баҳра олдилар. 9-сонли ва 21-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабларида таълим-тарбия олаётган иқтидорли созанда ўқувчи-ёшлар ижросидаги бири-биридан дилрабо куйлар, умидли, ёш хонандалар Озодбек Рўзимов, Озодбек Бекмуродов, Достон Қулимбетов, Одилбек Қутимовлар ижро этган ашулалар, рубобчилар гуруҳи томонидан маромига етказиб ижро қилинган ажойиб куйлар, гитара чолғусида Асадбек Қурбонбоев, Мирзабек Чоршамов, Хурсанд Сафарбоевлар ижросидаги қардош халқлар куйлари тадбир иштирокчиларига қалбига хушнудлик бағишлади.

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ногиронлиги бўлган ёшларнинг мусиқа ва санъатга қизиқишини ошириш мақсадида Амударё туман Маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган ёш истеъдод эгаларининг концерт дастури ҳар бир қалбда санъатнинг сеҳрли оламига чексиз меҳр ва ихлос уйғотгани билан муҳим аҳамият касб этди

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026