17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 17:47
Жамият 👁 354

9-СОНЛИ БОЛАЛАР МУСИҚА ВА САНЪАТ МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ҲИСОБОТ КОНЦЕРТИ БЎЛИБ ЎТДИ

9-СОНЛИ БОЛАЛАР МУСИҚА ВА САНЪАТ МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ҲИСОБОТ КОНЦЕРТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ҳар ўқув йили якуни арафасида Амударё туманидаги Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ҳисобот концертларини ташкил этиш анъанага айланган. Концертда ўқувчилар ўзларининг иқтидорларини, йил давомида олган билимлари ва маҳоратларини намойиш этишади.

12 май куни туман Маданият бўлимининг концертлар залида 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг ҳисобот концерти бўлиб ўтди. Концертга 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари, туман Маданият бўлими масъуллари ва ходимлари, ўқувчиларнинг ота-оналари ва санъат ихлосмандлари ташриф буюришди.

Ушбу концертга “Менинг оилам” газетаси таҳририятининг “Беш муҳим ташаббус – ёшларга қанот” грант лойиҳаси доирасида ногиронлиги бўлган ёшларнинг мусиқа ва санъатга қизиқишини ошириш мақсадида умумтаълим мактабларининг уй шароитида таҳсил олаётган ўқувчилари ҳам жалб этилди.

Концерт давомида 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари хореография, баян-аккордеон, торли-камонли, пуфлаб чалинадиган чолғулар, халқ чолғулари, анъанавий созандалик, анъанавий ашулачилик йўналишлари бўйича ўз ижроларини тақдим этишди. Шунингдек, анъанавий ижро ва эстрада йўналиши бўйича ижролар, театрлаштирилган саҳна томошалари ҳам томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди.

Тадбирни 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Йўлдош Абдалов очиб берди ва юртимизда ёшларнинг таълим олишлари, иқтидорларини юзага чиқаришга қаратилаётган эътибор, яратилаётган имкониятлар хусусида сўзлади. Шунингдек, ушбу мактабда 250 нафардан зиёд ўқувчилар 12 та йўналишларда таълим олишаётгани, уларга 40 нафар ўқитувчилар мусиқа ва санъатдан чуқур таълим бериб, иқтидорларини юксалтиришга интилишаётгани хусусида гапирди.

Мактаб фортепиано, рояль, торли-камонли ва пуфлаб чалинадиган мусиқий асбоблар билан тўлиқ таъминлангани, баян-аккордеон, халқ чолғулари, анъанавий хонандалик, эстрада, тасвирий санъат, хореография, театр санъати йўналишларида таҳсил олаётган ўқувчи-ёшлар орасида нафақат Қорақалпоғистон, балки Ўзбекистон Республикаси миқёсидаги кўрик-танловлар ғолиблари борлигини фахр билан эътироф этиб ўтди.

Ҳисобот концерт дастуридан ўрин олган хореография, баян-аккордеон, торли-камонли, пуфлаб чалинадиган чолғулар, анъанавий ижро ва эстрада йўналишлари ўқувчилари ижросидаги куй-қўшиқ ва дилрабо рақслар томошабинларга хуш кайфият бағишлади.

Театрлаштирилган саҳна томошалари, халқ чолғулари, анъанавий созандалик, анъанавий ашулачилик йўналишлари бўйича ўқувчи-ёшларнинг чиқишлари олқишлар билан кутиб олинди. Айниқса, мактаб ўқитувчилари Дилфуза Раҳимова, Ирода Ендирбоева, Зумрад Мирзаеваларнинг ўқувчилари ижросидаги “Онажоним”, “Итальянская полка”, “Неаполь қўшиғи” куйлари, хореография бўлими ўқитувчиси Қундузой Эшчанованинг ўқувчиси ижросидаги жозибали қорақалпоқча рақс ва театр бўлими ўқувчилари ижросидаги мазмунли саҳна томошаси, ўқувчиларнинг актёрлик маҳорати томошабинларга жуда манзур бўлди.

Ҳисобот концерт дастури якунида ўқишда, жамоат ишларида ва туманда ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этган ўқувчилар, ўз педагогик фаолияти давомида юқори натижаларга эришган ўқитувчилар, ўқув йили давомида доимий ҳамкорлик қилган ота-оналарга миннатдорчилик билдирилиб, фахрий ёрлиқлар топширилди.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026