21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 22:34
Жамият 👁 2,941

ҲУДУДЛАР ЭКОЛОГИК ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШДА ЖАМОАТЧИЛИКНИНГ ФАОЛЛИГИ ОШМОҚДА

ҲУДУДЛАР ЭКОЛОГИК ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШДА ЖАМОАТЧИЛИКНИНГ ФАОЛЛИГИ ОШМОҚДА

Атроф муҳит муҳофазаси – энг аввало соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишнинг муҳим омилларидан биридир. Чунки, биз яшаётган макон қанчалик тоза, саришта ва кўкаламзор бўлса, ҳаёт тарзимиз шунчалар гўзал бўлиб бораверади. Бундай муҳитда яшаш наинки фарзандларимизга, балки ўзимизга ҳам завқ-шавқ бағишлайди.

"Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг экологик назорат соҳасидаги ваколатлари бандма-банд белгилаб берилган. Унга кўра ўзини ўзи бошқариш органлари атроф муҳит ифлосланишининг олдини олиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, фуқароларнинг ҳаётига, соғлигига жиддий зарар етказиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш борасида қонун ҳужжатларига мувофиқ атроф муҳит муҳофазаси билан боғлиқ барча муаммоларни ҳал этишда масъулдир.

Хўш, туманимиздаги "Чойкўл”, "Қипчоқ” ва "Қангли” ОФЙлари ҳудудида атроф муҳит муҳофазаси, ободонлаштириш ишларининг бориши қай аҳволда? Бу ишларга масъул бўлган ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан экологик назорат ишлари юритиляптими? Бугунги суҳбатимиз ана шу хусусда.

Рашид Йўлдошев, "Чойкўл” ОФЙ раиси:

– Бизнинг "Чойкўл” овулимиз жуғрофий ўрни жиҳатидан жуда қулай ерда жойлашган. Овулнинг бир чеккаси Манғит шаҳрига туташиб кетганлиги боис, овул гузари кун сайин гўзал қиёфа касб этиб бормоқда.

Овул ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб боришда туман ДСЭНМ ходимлари, туман хотин-қизлар қўмитаси, ободонлаштириш бошқармаси, ҳудуддаги умумтаълим мактаблари ва маҳалла қўмиталари билан қилаётган ҳамкорликдаги ишларимиз яхши натижалар бермоқда. Айниқса, овул худудидан оқиб ўтувчи "Босув” каналининг муҳофаза худудини, қабристонларни ободонлаштириш, турар жойларнинг фасад қисмини оқлаш, таъмирга мухтож хонадонларда таъмирлаш ишларини олиб боришда аҳоли билан биргаликда иш юритиш бу борадаги кўплаб муаммоларни ҳал қилиш имконини берди. Чунончи, барча сув йўллари бўйида табиий равишда ўсиб, кўпаювчи тўронғил, жигилдак, қорамон каби дарахтларнинг ноқонуний кесилишига барҳам берилди. Каналдан сув олувчи барча ариқлар тозаланиб, зарур жойларда қазиш ишлари олиб борилди ва ёндош ариқларнинг соға қисмига кўтарма бўгат (шандор)лар қурилди.

Овул аҳли ўз хонадонларинигина эмас, кўчаларни, ўзлари яшайдиган маҳалла ҳудудини тоза сақлаш учун жон куйдирадилар. Хонадонлардан чиқадиган ахлатларнинг асосий қисмини ўз томорқа хўжалиги учун фойдали маҳаллий минерал ўғитга айлантириш йўлларини яхши биладилар.

Овул худудидаги Қорақипчоқ, Шайх қалъа ва Чоқча аҳоли пунктларида ахлат ташлайдиган ўралар қурилди. Қабристонлар ободонлаштирилиб, ер исрофгарчилигига чек қўйилди. Энг муҳими, овулимиз ҳудуди аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида "Шайх қалъа”, "Нўғой эшон”, "Қорақипчоқ”, "Ос” аҳоли пунктларига салкам 16 километр узунликда тоза ичимлик суви тармоқлари тортилди.

Улуғбек Оллоберганов, "Қангли” ОФЙ раиси:

– Ҳалқимизда асрлар синовидан ўтган бир ибора бор: "ўзини англаган одам ўзгани англайди”, – дейдилар. Ҳақиқатан ҳам, ўз ҳаётини тўғри йўлга солишнинг уддасидан чиққан одам ўз яқинларидан, қўни-қўшниларидан ҳам шуни талаб қила олади. Айниқса, атроф-муҳит муҳофазаси масаласида. Ўз хонадонида соғлом турмуш тарзини қарор топтирган инсон атрофдагиларга ҳам ижобий таъсирини ўтказа олади. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб айтмоқчиманки, "Қангли” овули ҳудудида яшовчи аҳоли йилнинг барча фаслларида ҳам бирдай тозаликни таъминлашга ҳаракат қилишади. Ҳар йилги кўчат экиш ойлиги дейсизми, ободонлаштириш ва атроф табиий муҳит муҳофазаси дейсизми, барча тадбирларда фаол иштирок этишади. Натижада, ўтган йилги кўчат экиш ойлигида овулимиз аҳли томонидан 3000 туп манзарали, 2500 тупдан ортиқ мевали дарахт ҳамда 4000 тупдан зиёд гул кўчатлари ўтқазилди. Туман хотин-қизлар қўмитаси ва ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда кўчатларнинг ривожланиш даражасини назорат қилиб кўрганимизда, уларнинг 90 фоизи униб-ўсиб, тупроққа илдиз ташлаётганини кузатдик. Бу нимадан далолат? Бу–энг аввало овулимиз аҳлининг ўз туғилган масканига меҳри баландлигидан. Қолаверса, она Ватаннинг ҳар бир қарич ерини боғроғга айлантириш туйғусининг кучлилигидандир.

Биз туман ДСЭНМ ходимлари, билан ҳамкорликда ҳудудимиздаги сув йўлларининг тозалигини таъминлаш, оқар сув исроф бўлишининг олдини олиш мақсадида назорат-кузатув ишларини тизимли равишда, режага мувофиқ олиб борамиз. Айниқса, оқар сувдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олишда самарали ишлар амалга оширилмоқда. Натижада тоза сувни заҳкашларга оқизиб қўйиш, оқар сув йўлларига ахлатлар ташлаш ҳолатларига чек қўйилди. Овул ҳудудидаги 2 та маҳаллада махсус ахлат ташлаш жойлари қурилиб, хонадонлардан чиқариб ташланадиган ахлатлар эндиликда зарарсизлантирилиб, аҳоли яшаш жойларидан узоққа чиқариб ташланишига эришилмоқда.

Овул ҳудудидаги яшил майдонларни янада кенгайтириш, сув йўлларининг бўйларидаги табиий дарахтзорларни асраб-авайлаш эса доимий диққат марказимизда. Чунки, ҳар бир туп дарахт–энг аввало табиий, соф кислород манбаи, экологик санитар вазифасини ўтайди. Ана шу табиат инъомидан оқилона фойдаланиш–ҳар биримизнинг зиммамиздаги бурчимиздир.

Тиркашбой Жуманиёзов, "Қипчоқ” ОФЙ раиси:

–Қипчоқ овули туманимиздаги йирик овуллардан бири. Бундан ташқари, ҳудудимиздан Амударё оқиб ўтади, 3 та маҳаллани бирлаштирган овул ҳудудини ободонлаштириш, экологик муҳитни соғломлаштириш бугунги кунда нафақат ОФЙ ва МФЙ раисининг, балки ҳар бир фуқаронинг масъулиятли вазифасига айланган. Ҳудуд аҳолисини оқар сув билан таъминловчи Қипчоқ арна каналининг муҳофаза ҳудудини тоза сақлаш энг биринчи галдаги вазифамизга киради. Фермер хўжаликлари ҳисобида турувчи ижарачи-деҳқонларнинг ва аҳолининг ўзлари учун ўнғай, тўғри келган жойдан арнадан сув олиши натижасида арна қирғоқлари анча заифлашиб, сув исрофгарчилигига йўл қўйилиш ҳолатлари содир бўлди. ОФЙ ва Қипчоқ ММТП масъуллари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат натижасида бу салбий ҳолатга барҳам берилиб, Қипчоқ арна каналидан сув олувчилар учун 17 та жойда махсус бурамали шандор(бўгат)лар қурилди.

Ҳудудимиздаги табиий ўрмонзорларни асраб-авайлаш мақсадида Амударё ва Қипчоқ арна каналининг муҳофаза ҳудудида табиий равишда ўсиб, кўпайган дарахтлар жиддий назорат қилингани боис, уларни тўғри келган одам кесиб кетишига чек қўйилди. Худуддаги кўчаларда ва Манғит-Қипчоқ давлат аҳамиятидаги автомобиль йўли бўйининг овулимиз ҳудудидаги қисмида йилнинг барча фаслларида кенг миқёсда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳар йили камида 39-40 минг туп мевали, 45-46 минг туп манзарали дарахт кўчатлари ва 2000 тупдан зиёд гул кўчатлари экилиб, уларнинг униб-ўсиб кетишига алоҳида эътибор берилганидан овулимиз сўнгги йилларда боғ-роғлар гўшасига айланди. Бу эса халқимиз дастурхонининг тўкинлиги, фаровонлигининг,энг муҳими, соғлом турмуш тарзининг бирдан-бир асосидир.

Мулоқотни Робия Йўлдошева ёзиб олди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026