КАСАБА УЮШМАЛАРИ МЕҲНАТ НИЗОЛАРИДА ХОДИМЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛАДИ
Касаба уюшмаси – ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларидаги фаолият турига кўра ўз аъзоларининг меҳнат ҳуқуқлари ва бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун муштарак манфаатлар билан боғланган фуқароларнинг жамоат бирлашмасидир.
Касаба уюшмаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни, Меҳнат кодекси, “Жамоат бирлашмалари тўғрисида”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунлар, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Устави ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар асосида юритади.
2019 йил 6 декабрь кунги Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунининг 35-моддасида касаба уюшмалари, уларнинг бирлашмалари, бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари қонунчиликда ташкил этилиши ҳамда фаолият кўрсатиши тартиби белгиланадиган меҳнат низолари бўйича комиссияларнинг ишида иштирок этиш ҳуқуқига эга, дейилган. Шунга кўра Касаба уюшмалари, уларнинг бирлашмалари, бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари жамоавий меҳнат низоларини тартибга солишда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Мазкур Қонуннинг 45-моддасида Касаба уюшмалари инспекторларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилган.
Меҳнат Кодексининг 280-моддасига мувофиқ, янги меҳнат шартларини белгилаш ёки мавжуд шартларни ўзгартиришга доир низоларни кўриб чиқиш, ходимга янги меҳнат шартларини белгилаш ёки мавжуд шартларни ўзгартиришга доир меҳнат низолари иш берувчи ва тегишли касаба уюшмаси органи ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи томонидан ҳал қилинади.
Меҳнат ҳуқуқлари ва ходимларнинг қонуний манфаатларини таъминлашда касаба уюшмаларининг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.
Журъат Авезов,
туман Aдлия бўлими ЮХКМ бош юрисконсульти.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶