22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 20:28
Жамият 👁 335

Йиллар заҳматида тобланган онахон

Йиллар заҳматида тобланган онахон

Аёқчи маҳалласи, бутун Қиличбой  эли Тўхта Болтаевани эна, момо деб жуда ҳурмат қилишади, тез-тез хабар олиб, дуосини олишга интилишади. Боиси у бу йил ҳаётининг тўқсон тўртинчи баҳорини қарши олди. Бир умр муаллимлик қилиб, ҳудуд болаларига зиё улашган, мулоҳазали, оқил ва тадбирли инсон, раҳматлик Бобожон Ўрозметов билан аҳил яшаб, 9 нафар фарзандни элга муносиб қилиб тарбиялаб, уйли-жойли қилган. Уларнинг 7 нафари олий маълумот олиб, турли жабҳаларда меҳнат қилишган, 100 нафарга яқин невара, чевара, эвараларини ҳам оёққа турғизишда фарзандларига кўмакдош бўлаётган табаррук онахон.

Энанинг ўсмирлиги урушдан олдинги қаҳатчилик йилларига тўғри келган. Иккинчи жаҳон уруши бошлангач эса халқнинг бошига тушган оғир кунлар заҳматини ёш бўлса-да, катталар билан баравар тортган.

– Ўша вақтларда биз яшаган ҳудуд “Комсомол” колхози деб аталар эди. Юртнинг алп ўғлонлари, оилаларнинг суянч устунлари – эркаклар урушга сафарбар этилгач, колхознинг деҳқончилиги аёллар ва болалар зиммасига тушди, – юзлари ғамгин тортиб эслайди момо. – Мен ҳам 12-13 ёшимдан колхозда ишладим. Куни бўйи далада ишлаб, қош қорайганда уйга келиб, бир бурда нон еб, ё бир коса оби ёвғон ош ичиб, яна ишга, ариқ қазиш, буғдой ё шоли ўримга кетардик. Тонгда сал мизғиб олиб, гоҳи оч, гоҳи қорнимиз ярим тўйиб яна ишга чиқардик. У пайтларда колхоз бошлиғи, бригадирлар бемор бўлиб ётган одамларни ҳам қўйдай ҳайдаб келиб ишга соларди. Кузда эса ҳамма ҳосилни урушдаги аскарларга деб охирги қопигача олиб кетишарди.

Олдидаги хонтахтага ёпилган дастурхонни силаганча онахон узоқ ўйга толади. Эҳтимол, ҳаётидаги ўша машъум даврлар кўз ўнгида жонланаётгандир? Ахир эл қатори у ҳам озмунча қийинчиликларни бошидан кечирмаган-да. Айниқса, акалари урушга кетган даврларда волидаси Ражаббиби она, опа-сингилларининг тортган уқубатлари, туғишганларидан қора хат келган дамлардаги айрилиқ азоблари бир умр ёдидан чиқмайди.

Ўшанда 1943 йилнинг қаҳратон қиш кунларининг бири эди. Колхоз еридан унган дон-дун, сабзавотларни охиригача супуриб-сидириб олган маҳаллий амалдорлар бу билан чекланмай, хонадонларнинг ўз томорқасида етиштирилган ҳосилига ҳам чанг солди. Уларникига навбат келганида онаси Ражаббиби “Мен болаларимга тупроқ едираманми, қандай тирикчилик қиламан, бермайман ҳосилимни”, деб тўполон қилиб, том бошидаги буғдойини  келгувчилардан асраш учун шотига тирмашаётганида бир бағритош амалдор деворга қўйилган шотини тойдириб юборган. Шунда онаси уч-тўрт метр баландликдан шоти билан бирга йиқилиб, азоб тортиб ётганларини ҳеч унутмайди. Ўша йилларда халқ ризқини фронтга юбориб, очликдан бир қийналса, маҳаллий амалдорларнинг зулми устига-устак бўлган. Яхшиям  Тўхта Болтаеванинг урушга кетган акаларидан Жумамурод, Сафарбойлар қайтиб келиб, оилага суянчиқ бўлишди.

Эҳ-ҳей, Тўхта эна эслайверса, унинг ҳаёти достонларга ҳам сиғмайди. Салкам юз ёш остонасига, бугунгидай дориломон кунларга етганидан, фарзандлар, невара, чевара, эваралар, бутун эли эъзозида яшаётганидан қувониб, тинмай шукрона айтади, элимизнинг  тинчлиги, ободлиги бардавом бўлгай, деб тилайди. Ҳамон тетик, фикрлари теран, тақдиридан нолишни билмайдиган мўътабар энанинг  “Сизлар ҳам менинг ёшимга  етгайсизлар”, деган дуосидан бизнинг  ҳам кўнглимиз тоғдай кўтарилди.

Ҳамроҳларимиз – “Аёқчи” маҳалласи хотин-қизлар фаоли Нигора Полвонова, “Тошқалъа” маҳалласи хотин-қизлар фаоли Равшаной Тиловбоевалар билан мўътабар онахон ҳузуридан қайтар эканмиз, салкам бир аср умр кўрса-да, зеҳни ўткир, фикри теран, ўзини ўзи бемалол бошқара оладиган фаришта мисол момога чиндан-да ҳавасимиз келди.

Ойгул РАЖАБОВА, Равшанбек БАҲРОМОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026