12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:23
Сиёсат 👁 335

ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ КОНСТИТУЦИЯ – ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИГИМИЗ КАФОЛАТИ

ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ КОНСТИТУЦИЯ – ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИГИМИЗ КАФОЛАТИ

Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси билан танишарканман, аёллар ҳуқуқлари бўйича киритилган ўзгаришларга алоҳида эътибор қаратдим. Тўғриси, бу ўзгаришлар аёл-қизларимиз учун кутилмаган қувончли янгилик бўлди, десам муболаға бўлмайди. Лойиҳа муҳокамаси қизғин баҳс-мунозараларга бой сиёсий воқеа бўлдики, авваллари халқимиз ўз Конституцияси муҳокамасида бу қадар фаол қатнашмас эди. Конституциянинг 42- ва 58-моддаларига киритилган янги нормаларга кўра, хотин-қизлар ҳуқуқларининг эркаклар билан тенг қилиниши ва аёл-қизларни ўз иш жойидан ҳомиладорлик ва таътил вақтларида мансабдор шахслар ишдан бўшата олмаслиги, боласи борлиги учун ишга қабул қилишни рад этишлари ёки иш ҳақини камайтира олмаслиги, улар доим қонуний назоратда бўлишининг ўзи аёллар учун энг улкан имкониятдир.

Шу кунгача аёл-қизлар доимо журъатсиз ва иккиланишлар билан иш жойидан бўшаб қолишдан ёки четлаштирилишидан ҳадиксираб, фикрларини очиқ айта олмайдиган ноаниқликлар бўлар эди. Юқоридаги моддалар эса биз аёлларнинг жамиятда ўз ҳуқуқларимизни аниқ кафолатлайди.

Шунингдек, 52-моддага киритилган янги норма устоз ва мураббийлар, ишчи ходимлар ҳақида бўлиб, эрки, дини, миллатидан қатъий назар, қўшимча ишлардан озод қилиниши, агарда мансабдор шахслар уларни ҳар хил ишларга мажбурласа, мансабдор шахсларнинг қонуний жазоланиши аниқ-равшан белгилаб қўйилгани алоҳида эътиборлидир.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, айни вақтда аёл-қизларнинг улуши соғликни сақлаш ва ижтимоий хизматларда 82 фоизни, илм-фан, таълим-тарбия, маданият ва санъат соҳаларида 72 фоизни, саноатда 38, тадбиркорликда 35, олий таълимда 46 фоизни ташкил этиши уларнинг соҳалар ривожидаги муносиб ўрнини белгилайди. Шу боис, Конституциямизнинг янги таҳририда аёлларнинг меҳнат қилишига, жамият ҳаётидан ажралиб қолишига тўсқинлик қилишларига чек қўйилмоқда.

Бундан ташқари, 70-моддага кўра, аёлларнинг жамоат бирлашмаларига уюшиш ҳуқуқининг мустаҳкамланаётгани янада қувонарли. Ушбу моддага киритилган нормага кўра, эндиликда аёл-қизлар мамлакатимизда фаолият олиб борувчи 400 дан ортиқ аёлларнинг жамоат бирлашмаларига қонуний асосда аъзо бўлишлари, ўз дунёқарашлари, иқтидорларини намоён этишлари учун ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳуқуқларидан амалда фойдаланишлари мумкин. Бу ҳуқуқларнинг Конституциявий кафолатланиши ҳам аёл-қизлар учун жуда катта имкониятдир.

Аҳолининг эҳтиёжманд қисмини қўллаб-қувватлаш ва уларга алоҳида эътибор бериш, “Аёллар дафтари” “Ёшлар дафтарларида” рўйхатда турган шахсларга давлат томонидан ғамхўрлик қилиниши, шунингдек, уларнинг жамиятда ўз ўрнини топишлари учун шароитлар яратиш, ногиронлиги бор ва ота-оналаридан маҳрум бўлган ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳуқуқий нормалар 57-модда билан мустаҳкамлаб қўйилган.

Халқимиз ҳаёти учун муҳим аҳамиятга эга бўлган экологик муаммоларни бартараф этишга қаратилган алоҳида нормаларнинг киритилиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Атроф-муҳитга, табиатга бўлган муносабатни янада фаоллаштириш учун жуда қаттиқ чоралар кўрилиши, яъни дарахтларни ноқонуний чопиш ёки Оролқум ҳудудига экилган саксовулларга зиён етказишга қарши моддаларнинг кетма-кетликда киритилиши инсон билан табиатнинг уйғун ривожланишини кафолатлайди.
Мулкнинг дахлсизлиги, ҳеч бир мансабдор шахс томонидан бузилиши ёки олиб қўйилиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги норма ҳам ҳар бир шахсга тегишли мулкнинг барқарор кафолатини таъминлайди.

Янги таҳрирдаги Конституциямиз биз талабалар учун ҳақиқий ҳуқуқий дорилфунундир ва бу сиёсий жараённи интиқлик билан кутмоқдамиз. Биз мамнуният билан 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Референдумда фаол иштирок этамиз.

Нафосат ТУРСУНБОЕВА, Ўзбекистон Миллий Университетининг 3-босқич талабаси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026