ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ ОРГАНЛАР ҲАМДА МУАССАСАЛАРНИНГ ҲАМКОРЛИГИ
Президентимизнинг 2021 йил 26 мартдаги Фармонига асосан Ички ишлар органлари фаолиятини ташкил этишнинг мутлақо янги механизмлари амалиётга жорий этилди. Ҳудудларда жиноятчилик аҳволидан келиб чиқиб иш юритилмоқда.
Ҳар бир туман, шаҳар ва маҳаллаларни тоифаларга ажратиш ҳамда ҳокимликлар, секторлар ва жамоатчилик билан ҳамкорликда “жиноят ўчоқлари”ни бартараф этиш учун барча зарур куч ва воситаларни жалб қилган ҳолда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишнинг асосий бўғини сифатида Ички ишлар органларининг таянч пунктлари негизида маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари босқичма-босқич ташкил этилди.
Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани томонидан жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш ишларини тизимли ташкил этиш ва мувофиқлаштириш вазифаси профилактика инспекторига юкланди. Бундан ташқари, профилактика инспекторига масофадан туриб, мурожаат юбориш ва уни кўриб чиқиш жараёнини кузатиб бориш, аҳоли билан ўзаро тезкор мулоқотни йўлга қўйиш, профилактика инспекторлари ва сектор раҳбарлари фаолиятига баҳо бериш имконини берувчи “Smart маҳалла” ахборот дастури ишлаб чиқилганлиги муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олишда профилактика инспекторининг ўзи хизмат кўрсатадиган ҳудуд бўйича ҳокимликлар, жамоат ташкилотлари, ҳудудда истиқомат қилувчи волонтёрлар билан доимий ҳамкорлиги соҳа бошқарув тизими олдида турган умумий вазифалар ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этишда куч ва воситаларни тўғри ташкил этиш имконини беради.
Равшанбек ЭГАМБЕРГАНОВ,
ИИВ Академияси 308-гуруҳ курсанти.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶