22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 22:50
Жамият 👁 243

БЕШОВУЛЛИКЛАР НАВРЎЗ БАЙРАМИНИ КЎТАРИНКИ РУҲДА НИШОНЛАШДИ

БЕШОВУЛЛИКЛАР НАВРЎЗ БАЙРАМИНИ КЎТАРИНКИ РУҲДА НИШОНЛАШДИ

Юртимиз бўйлаб ўтказилган Наврўз тантаналари халқимизга баҳорий ва кўтаринки кайфият бахш этди. Айём муносабати билан туманимизнинг барча ҳудудларида, овул ва маҳаллалар, таълим муассасалари, корхона-ташкилотларда концерт дастурлари, сайиллар ва спорт мусобақалари ўтказилди.

Наврўз байрами муносабати билан Бешовул маҳалласида ҳам катта сайил бўлиб ўтди. Маҳалла ҳудудидаги фермерлар ҳомийлигида фуқаролар йиғини томонидан ташкил этилган ушбу тадбирга ёши улуғлардан тортиб, кичик ёшдаги болаларгача ташриф буюришди.

Маҳалладаги 37-сонли мактабнинг спорт майдончасида ўтказилган байрам тадбирини фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси Шерзод Тўраев очиб берди ва маҳалла аҳолисини байрам билан табриклади. У ўз сўзида ҳудудни ривожлантириш, аҳолига фаровон турмуш тарзини яратиш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталди. Шунингдек, маҳаллада бандликни таъминлаш, тадбиркорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида ҳам сўзлади.

Фуқаролар йиғинида ташкил этилган Кексалар гуруҳи аъзоси, қишлоқ хўжалиги соҳасида узоқ йиллар фаолият кўрсатган нуроний отахон Фарҳод ота Искандаров ҳам маҳалладошларни байрам билан қутлаб, Наврўз байрами муносабати билан фахрийлар, кекса авлод вакилларини ҳар томонлама эъзозлаш, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Меҳр дафтари»га киритилган ҳамда кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга беғараз ёрдам бериш билан боғлиқ хайрия тадбирлари ҳам ташкил этилганини таъкидлади. Беморлар, якка-ёлғиз яшовчилар хонадонларида ободонлаштириш, томорқадаги экиш ишларига кўмаклашилгани, маҳаллада бирдамликда пиширилган сумалаклар тарқатилгани, байрамни муносиб кутиб олишга қизғин тайёргарлик кўрилганини айтиб ўтди.

Байрам сайлида Қиличбой маданият маркази ходимлари ва ҳаваскорлари, 37-сонли мактаб ўқувчилари ва маҳалла ҳудудидаги мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари томонидан тайёрланган катта мусиқий дастур намойиш этилди. Дастур давомида ижро этилган баҳор, Наврўз, Ватан ҳақидаги куй ва қўшиқлар, халқ оғзаки ижоди намуналари, ёр-ёр ва лапарлар, келинсалом, она алласи, қиз узатиш каби миллий қадриятларимиз акс этган саҳна кўринишлари иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади. Шунингдек, ўйингоҳда турли спорт мусобақалари ҳам ташкил этилди. Маҳалланинг спортчи ёшлари тош кўтариш, куч синашиш, арқон тортиш мусобақаларида фаол қатнашишди. Айниқса, сунъий қопламали спорт майдончасида бўлиб ўтган футбол мусобақасидаги ўйинлар жуда қизғин кечди. Болажонлар ўртасида бўлиб ўтган варрак учириш мусобақаси ҳам сайилнинг файзли ўтишини таъминлади.

Тадбир давомида ёши улуғ нуронийларга, спорт мусобақалари ғолиблари ва фермер хўжаликларининг илғор ишчиларига байрам совғалари топширилди.

Байрам сайлига ташриф буюрган меҳмонлар дастурхонларга тортилган баҳорий таомлар, сумалаклар ва бошқа турли ноз-неъматлардан баҳраманд бўлдилар. Уларга миллий таомимиз ош ҳам тортилди.

Маҳаллада ўтказилган Наврўз байрами тантаналари бешовулликларга кўтаринки руҳ бахш этиб, катта таассуротлар қолдирди.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026