22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 22:51
Жамият 👁 301

“Маҳалла” хайрия жамоат фондининг “Обод маҳаллам” лойиҳаси доирасида қатор тадбирлар ўтказилди

“Маҳалла” хайрия жамоат фондининг “Обод маҳаллам” лойиҳаси доирасида қатор тадбирлар ўтказилди

Халқимизнинг ўзигагина хос хислатлари, анъаналари, удумлари саноқсиз: бағрикенглик, ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, орасталик, бамаслаҳат жамоат ишларида иштирок этиб, умумманфатига хизмат қилиш шулар жумласидандир.

Бунингдек ҳаётбахш анъаналар табиатнинг уйғотиши, фасли баҳор ташрифи ила янада авж олади, ўзига хос теран маъно-мазмун кашф этади.

Айни кунларда юртимизнинг қай гўшасига борманг, одамларнинг ўз яшаш ҳудудларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, атроф чиройига чирой қўшиш мақсадида кўтаринки кайфиятда ҳамжиҳатликда меҳнат қилаётганининг гувоҳи бўласиз.

11 март куни Амударё туманининг Оқ олтин овули ҳудудида санитария ҳолати ва экологик вазиятни яхшилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг тарғиб қилиш мақсадида туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, Оқ олтин овул фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда “Обод маҳаллам” лойиҳаси доирасида қатор тадбирлар ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди томонидан молиялаштирилган “Обод маҳаллам” лойиҳасининг мақсади атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқаролар билан ҳамкорликда жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш, аҳолининг экологияга оид билимларини кенгайтириш, ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, атроф-муҳит муҳофазасига ҳисса қўшишдан иборат.

Лойиҳа режасига кўра ушбу мақсадда овул ва маҳаллаларда ҳашарлар уюштирилиб, кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда, ҳудудларда Маҳалла боғлари ташкил этилмоқда, турли учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказиш орқали аҳолининг экологик маданияти оширилишига ҳисса қўшилади, озодалик, ободонлаштириш, кўкламтириш борасида, чор-атрофни тоза, ораста сақлаш борасида ёшларга кекса авлод вакилларининг бой билими етказилади.

Лойиҳа доирасида 11 март, шанба куни Оқ олтин овулида чор-атрофни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш мақсадида ҳашар уюштирилди. Тадбир давомида овул ҳудудидаги кўчалар тартибга келтирилиб,тозаланди, йўл бўйларига, кўчалар четларига 700 тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахтлар, кўп йиллик гуллар кўчатлари ўтқазилди.

Ҳашарга қатнашган овулнинг нуроний отахонларининг, онахонларининг маҳалла ободлиги, хонадонлар тозалиги, кўчат экишнинг савобли амаллардан эканлиги хусусидаги гурунглари, тавсиялари ёшларга ўзгача ғайрат-шижоат бағишлади. Натижада ҳудуддаги идора, ташкилотлар, мактабгача таълим, умумий ўрта таълим муассасалари атрофлари, кўчалар тозаланиб, ўзгача чирой кашф этди. Эндигина уйғониб, яшил ранг кашф эта бошлаган дов-дарахтларга шакл берилиб, таги юмшатилгани гўё атрофга оро берилгандай бўлди.

Ҳашар давомида ёшлар нуронийлар бошчилигида овулнинг Жийдали кулон аҳоли пунктидаги иссиқхоналарда эртаги экинлар кўчатларини етиштирилаётган хонадонларда бўлишди.

Нурулла Тожибоевнинг хонадонида 4 сотихлик иссиқхонаси бор. Бутун оила ҳамжиҳатликда шу ерда ҳар йили мевали, манзарали дарахтлар, эртаги экинлар кўчатларини етиштириб, аҳолига сотади. Помидор, бақлажон, бодринг, булғор қалампири каби экинлар кўчатларини кўкламда томорқасига кўчириб ўтқазиб, эртаги экинларни биринчилардан бўлиб бозорга чиқаришади. Ҳалол меҳнатлар эса оила фаровонлигини таъминлайди, эл маъмурлигига ҳисса бўлиб қўшилади. Шу ҳудудда яшовчи Қурол Камолов эса ўз ҳовлиси томорқасидаги иссиқхонасида эртаги экинлар кўчатларидан ташқари туманимиз иқлим шароити ва тупроғига мос арча кўчатлари ҳам етиштирмоқда. Бу кўчатларни у бозорга олиб чиқиб, овора ҳам бўлмайди, яшовчан ва бақувват кўчатларнинг харидорлари ҳам шу атрофдан бўлади ҳар йили.

Тадбир давомида Нурулла Тожибоев, Қурол Камоловлар иссиқхоналарда кўчат етиштириб даромад топиш, оиланинг иқтисодини яхшилаш юзасидан маҳорат дарси ўтишди. Нурулла Тожибоев мевали дарахтларни пайвандлаш, дарахтларни буташ усуллари бўйича ҳам маслаҳатлар берди.

Шу куни “Жийдали қулон” аҳоли пунктидаги хусусий мактабгача таълим ташкилоти ходимлари, нуроний онахоналар ва дилбар келинлар, қизлар ҳамжиҳатликда сумалак сайли ташкил этишди. Нуроний онахонларнинг шўх-шўх қўшиқлар айтиб, улкан дошқозондаги сумалакни ковлаши, ёш-яяангларнинг югуриб-елиб хизмат қилиши-ю қув аёлларнинг янги келганларга кўк қистириб, шарт айтишларигача бари-бари завқли эди. Қизалоқларнинг рақслари сумалак сайлига ўзгача шукуҳ бағишлади.

Тадбир овулдаги “Шоҳруҳ Маташ” тўйхонасида “Уч авлод учрашуви” билан давом этди. Тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган бунингдек маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш гўзал анъанага айланаётгани барчани қувонтиради.

Тадбирга овулда узоқ йиллар давомида юрт равнақи, тинчлиги, ёш авлод таълим-тарбияси, аҳоли саломатлиги йўлида самарали меҳнат қилган нуроний отахонлар, кайвони оналар, ўрта авлод вакиллари ва ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирни овул фуқаролар йиғини раиси Алишер Шамшетов очди ва барчани яқинлашиб келаётган Наврўзи олам билан қизғин қутлади. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Баҳодир Болтабоев, Нуронийларни қўллаб-қувватлаш жамоатчилик кенгаши раиси Бекман Алламберганов барчани Наврўз байрами билан қутлаб, овул аҳолисининг ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларида фаол қатнашиб, ҳашарда уюшқоқлик билан иштирок этганликларини таъкидлашди. Жорий йил кўкламги ишларга эзгу ниятлар билан киришган оқ олтинликларнинг меҳнатларига барака тиладилар. Ҳудудда халқимиз анъаналари мувофиқ ўтказилган ҳашар, сумалак сайли, уч авлод учрашуви тадбирлари барча иштирокчиларга ўчмас таассуротлар ҳадя этди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026