15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 19:55
Жамият 👁 427

Собиқ Афғон уруши жангчилари ҳолидан хабар олинди

Собиқ Афғон уруши жангчилари ҳолидан хабар олинди

Ўтган асрнинг охирларида Афғонистонда 20 йилдан ортиқ вақт давом этган ўзаро ички уруш-низоларда собиқ иттифоқ таркибида бўлган Ўзбекистонимиздан ҳам минлаб ёш йигитлар оғир шароитларда урушга киришган.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 2366 нафар Афғон уруши қатнашчиси бўлиб, шундан 89 нафари уруш даврида ҳалок бўлган. Афғон урушида иштирок этиб, уруш асоратлари азобларини тортиб яшаётган амударёлик йигитлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади.

Улар ўзаро тез-тез учрашиб, бир-биридан хабар олиб туришади, яхши кунларда бир-бирини йўқлаб, дориломон кунларда яшаётганидан бирга қувонишади.

Яқинда туманнинг Оқ олтин овулида истиқомат қилувчи Мухтор Юсуповнинг хонадонига Ўзбекистон “Ветеран” жангчи фахрий ва ногиронлар бирлашмасининг Қорақалпоғистон бўлими Амударё туманидаги вакили Баҳодир Жуманиёзов ҳамда уюшма аъзолари ташриф буюришиб, Афғон уруши қатнашчисининг ҳолидан хабар олдилар.

Қадрдонлар тўкин дастурхон атрофида ишлари, оиласи ҳақида, машъум афғон уруши хотиралари ҳақида суҳбатлашдилар. Урушда бирга иштирок этган қуролдошлари, юртимизга қайтгач, уруш асоратлари туфайли бемаврид ҳаётдан кўз юмган дўстларини эсга олдилар. Собиқ аскарлар бугунгидай осуда, тинч ҳаётда яшаётганига шукроналар айтдилар.

Меҳр-оқибат, дўст-биродарлик ришталари мустаҳкам боғланган қадрдонлар дийдори ҳар бирига олам-олам қувонч бахш этди. Бу бежиз эмас. Уларнинг афғон тупроғида инсон ақли бовар қилиши қийин бўлган қонли жангларда иштирок этиши ва эсон-омон ўз оиласи бағрига қайтиши ҳар бирини бугунгидай тинч-осойишта кунларни қадрлашга чорлайди.

Мухтор Юсупов Афғон уруши вақтида ўзи сингари қанчадан қанча ўзбек йигитларининг аянчли тақдирини кечагидек эслайди. У 1981 йил 1 апрель куни ҳарбий хизматга жунайди. У ҳамда унинг сафдошлари тўғри Нукус аэропортидан Туркамистоннинг Қизилработ деб номланган ҳудудида, ундан кейин Қозонжиқ ҳудудида жангавор тайёргарликдан ўтказилади.

Шундан сўнг, улар 1981 йилнинг 14 апрель куни Афғонистонга − рутубатли жанг майдонига жўнаб кетишади. Афғонистонда хизмат қилди ва инсон зоти чидаши қийин бўлган оғир шароитларда урушда қатнашди.

Келганидан сўнг, дастлаб калхозда ишчи сифатида ундан кейин Қоратов заводида пайвандлаш устаси бўлиб ишлайди. Муҳтор Юсупов яқиндагина нафақага чиқди. Бугунги кунда унинг 3 қиз, 1 ўғли бор. Фарзандларининг барчасини касбли-корли, уйли-жойли қилган.

Шу куни Ўзбекистон “Ветеран” жангчи фахрий ва ногиронлар бирлашмасининг Қорақалпоғистон бўлими Амударё туманидаги вакили Баҳодир Жуманиёзов ҳамда уюшма аъзолари Жумуртов шаҳарчасида яшовчи, яна бир Афғон уруши қатнашчиси Анвар Балтабаевнинг хонадонида бўлдилар.

 У ҳам бошқа сафдошлари сингари ҳарбий хизматни уруш майдонларида ўтади. Анвар Балтабаев гоҳ ердан, гоҳ осмондан самолётлар орқали ёғилаётган ўқлар, бомбалардан неча-неча сафдошлари парчаланиб кетиб ҳалок бўлганига гувоҳ бўлади. Унинг толеи кулгани шуки, ҳарбий хизмат муддатини эсон-омон ўтаб, юртимизга қайтди.

Ҳозирги кунда ўз меҳнатлари билан ўз оила қўрғонини обод этиб, умр йўлдоши, фарзандлари, келинлари, неваралари ардоғида яшаётган собиқ афғончи жангчи. У уруш асоратлари соғлиғига жиддий шикаст етказган бўлса-да, ҳеч нолимайди. Қанча дўстларининг мурдаси темир тобутларда қайтган, қанча дўстларининг ҳатто жонсиз танаси ҳам қайтмаган ўша бемақсад урушдан соғ-омон ота-онаси олдига келганидан, насибаси юртимизга қўшилганидан қувонади, тинмай шукроналар айтади.

Қуролдош дўстлар даврасида ҳам бундай ҳаётий хулосалар тез-тез тилга олинади. Бир-бирига далда беришади, соғлиқ тилашади, соғ-омонликда дийдорлашганидан хурсанд бўлишади. Юртимизда афғон уруши иштирокчиларига берилаётган эътибор, ғамхўрликлардан мамнун бўлишади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019