23.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
23.09.2026, 00:12
Жамият 👁 203

АҲИЛЛИКДА ЯШАБ, БАРАКА ТОПАЁТГАН ЎРТА ҚАЛЪАЛИКЛАР

АҲИЛЛИКДА ЯШАБ, БАРАКА ТОПАЁТГАН  ЎРТА ҚАЛЪАЛИКЛАР

Сўнгги йилларда ҳудудларни жадал иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш, аҳоли турмуш сифатини яхшилашга қаратилаётган эътибор туфайли қишлоқ ва маҳаллалар тобора ободонлашиб, замонавий қиёфа касб этмоқда. Айниқса, энг чекка ҳудудлардаги овул ва маҳаллаларда ҳам бири-биридан кўркам уй-жойлар, инфратузилма объектлари  қад ростлаб, аҳолининг турмуш тарзи янада яхшиланиб, сифат даражаси ошиб бораётгани кўзларни қувонтиради.

Ўрта қалъа овулида ҳам аҳоли фаровонлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида ҳудуддаги учта аҳоли яшаш манзиллари – Юсуф хўжа, Нонбой қалъа ва Вахум маҳаллалари қиёфаси кун сайин кўркамлашиб, обод гўшаларга айланиб бормоқда.

Овул ҳудудида 1204 хонадон таркибидаги 1810 та оилада 5380 нафар аҳоли истиқомат қилади ва ушбу оилаларнинг 612 таси ёш оилалар ҳисобланади. Ўзбек, қорақалпоқ, туркман ва бошқа миллатларга мансуб овул аҳолисининг  асосий  қисмини ёшлар ташкил этади, яъни жами 30 ёшгача бўлганлар 2940 нафар бўлиб, 60-70 ёшлилар 511 нафар, 70-80 ёш ва ундан юқори ёшдаги кексалар салкам 300 нафар атрофида бўлиб, овулда ёшлар ҳаётига оид муаммоларни ҳал этиш, ёши улуғ инсонларни эъзозлаш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, ОФЙ раиси Ҳайитбой Қутлимуродов овулда фаолият олиб борувчи ҳоким ёрдамчиси Шаҳзод Каримов, профилактика инспектори Мансур Қосимов, хотин-қизлар фаоли Феруза Қурбонова, кексалар гуруҳи раҳбари Саидабдулла Отажоновларнинг ўзаро ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари, қолаверса, 14 нафар кишидан иборат ОФЙ Кенгаши аъзоларининг ўрганишлари натижасида “Темир дафтар", “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар вакилларини ижтимоий ҳимоялаш, иш билан бандлигини таъминлашга қаратилган бир қатор амалий ишлар адо этилди.

Овулдаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 4 нафар ёшлардан бирига тикув машинаси олиб берилиб, чеварлик йўналишида фаолият олиб бориши учун шароит яратилди.

Бир нафар ёшга мотокультиватор олишда кўмаклашилди ва 2 нафар ёшга иссиқхона хўжалигини  юритишлари учун шароит яратилиб, енгил конструкцияли иссиқхона қуриб берилди. Кексалар маслаҳат гуруҳи раҳбари Саидабдулла Отажонов билан ҳамкорликда овул ҳудудида истиқомат қилувчи 60 ёшдан юқори ва 90-100 ёш атрофидаги кексалар рўйхати шакллантирилиб, овулга бириктирилган умумий амалиёт шифокорлари ва патронаж ҳамширалари томонидан доимий  кўрикдан ўтказилиб, ҳар йилги “Ноябрь – туризм ойлиги” доирасида мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатлар уюштириш, турли байрам саналари муносабати билан кекса авлод вакилларига алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Олиб борилаётган маънавий-маърифий ишларнинг самараси эса овул аҳолиси ҳаётида ўз аксини топмоқда. Овулда нотинч оилалар умуман йўқ ҳисоби. Шунингдек, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганлик, фарзандлари тарбиясига ўз хулқ-атвори билан салбий таъсир кўрсатувчи ота-оналар, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш билан боғлиқ ҳамда ҳуқуқбузарлик ҳолатлари 2022 йил давомида умуман кузатилмади.

Фуқаролар йиғини Кенгаши аъзоларининг доимий диққат марказида турган муаммолар ҳам йўқ эмас. Яъни, жазони ижро этиш масканларида жазони ўтаб қайтган 3 нафар шахс ва айни пайтда билиб-билмай қилган жинояти учун жазони ижро этиш масканида жазо муддатини ўтаётган  2 нафар шахс билан доимий мулоқотда бўлиш, уларнинг  соғлом ҳаётга қайтиши, хатоларидан хулоса чиқаришлари учун маънавий-маърифий  суҳбатлар ўтказиш туфайли ушбу шахсларни қайта тарбиялашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Овул ҳудудида 2022 йил давомида 42 та никоҳ қайд этилди. Янгидан никоҳлари қайд этилган ёш оилалар ҳолидан хабар олиш, ёш келин-куёвларнинг аҳил-иноқ яшаб кетишлари учун кўмаклашиш мақсадида “Кексалар ўгити – бахт кафолати” мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилаётгани эътиборга молик.

Овулда томорқа хўжалигини ривожлантириш мақсадида аҳолига 97,4 гектар ер майдони ажратиб берилган. 211 та хонадоннинг ўз чорваси ва паррандаси бўлиб, айни пайтда аҳоли хонадонларида 3704 бош йирик шохли қорамол, 1638 бош қўй ва эчкилар, 7 бош от, 22 376 бошдан зиёд турли хил паррандалар парвариш қилинмоқда. Бундан ташқари, 3 та хонадоннинг ўз иссиқхона хўжалиги, 14 та хонадонда эса асаларичилик, 21 та оилада балиқчилик хўжалиги йўлга қўйилган.

Овул аҳлининг фарзандлари учун қулай ва замонавий шароитларга эга 2 та МТТ, 2 та умумтаълим мактаблари фаолият олиб боради. Шунингдек, 8 та савдо шохобчалари, 1 та тўйхона ва умумий овқатланиш шохобчаси аҳоли хизматида.

Овул ҳудудидаги 8 та фермер хўжаликлари раҳбарлари эса турли байрам саналарида, ийд-Рамазон ва ийд-Қурбон кунларида ҳамқишлоқлари учун хайрия  тадбирларини амалга оширишади. Бундай тадбирларда 2 нафар чин етим ва 16 нафар ярим етим сифатида рўйхатга олинган болалар, 25 та моддий ёрдамга муҳтож оилалар, ёлғиз оналар ва якка-ёлғиз кексалар учун  меҳр-мурувват кўрсатилади.

Овулда 84 нафар фуқаро ногиронлик нафақасини олишади. Айнан шундай тоифадаги ва доимий даромад манбаига эга бўлмаган 24 та оилалар ҳолидан хабар олиниб, муаммолари ўрганилиши натижасида уларга зарур ёрдамлар кўрсатиш йўлга қўйилган.

Ўрта қалъаликларнинг 432 нафари турли идора ва ташкилотларда фаолият юритишади. 62 нафар киши эса тадбиркорлик, 12 нафар фуқаро касаначилик фаолияти билан шуғулланишади. Шунингдек, миллий ҳунармандчилик соҳасида 4 нафар, савдо-сотиқ ишларида 16 нафар фуқаро фаолият олиб боришади. Чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик ва балиқчилик йўналишларида фаолият юритаётган 51 нафар ўрта қалъалик ишбилармонлар меҳнатидан ҳамқишлоқлари мамнун.

“Қўшнингда бор боғнинг ҳосили сенинг дастурхонингга тушади”, дейишади қишлоқ аҳли. Ҳақиқатан ҳам паррандачилик маҳсулотларини, асал ва балиқ маҳсулотларини ҳамқишлоқлар биридан-бири харид қилиб, узоқдан излаб юришмайди.

Йиғин Кенгаши аъзолари ва ОФЙ комиссиялари, жамоатчилик тузилмалари раҳбарларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли 2022-2023 йилда 684 нафар фуқаролар мавсумий ишларга жалб этилди. 18 нафар фуқаро эса ўзини-ўзи банд қилиш тамойили асосида турли йўналишларда фаолиятларини бошлашди.

Шундай бўлса-да, овул ҳудудини ободонлаштириш, янги иш ўринлари яратиш, ишсизликка барҳам бериш борасида муаммолар ҳам йўқ эмас. Овулда сўнгги икки йилда Ўрта қалъа ва Юсуф хўжа аҳоли пунктлари ҳудудидаги 1800 метр масофадаги йўлларга шағал тўшалди, холос. Ваҳоланки, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этилиши лозим бўлган кўплаб муаммолар мавжуд. Хусусан, овул ҳудудидаги мавжуд ер ости табиий газ қувурларини ер юзасига чиқариш, ўсиб бораётган аҳоли ва тураржойлар учун қўшимча трансформатор ўрнатиш, эски симёғочларни янгисига алмаштириш, Юсуфхўжа ва Нонбой қалъа маҳаллаларига ичимлик сув иншоотларини қуриш, марказий кўчаларга тунги ёритгичлар ўрнатиш, 11-сонли МТТни реконструкция қилиш, 64-сонли мактаб учун қўшимча синфхона ва спорт зали барпо этиш, ички кўчаларга шағал-тош ётқизиш, маҳаллаларда дорихона ташкил этиш, ҳудуддаги коллектор-дренаж тармоғининг 800 метр қисмини тозалаш, 13-сонли МТТ учун болалар майдончаси ташкил этиш,  ички йўлларни таъмирлаш, овул аҳолисининг талабларига кўра, кутубхона ташкил этиш каби бири-биридан долзарб муаммолар қалашиб ётибди.

Ушбу муаммоларни тизимли ҳал этиш мақсадида ОФЙ масъуллари томонидан 2023 йилда амалга оширилиши назарда тутилган инвестиция дастури орқали режалаштирилган ишлар белгилаб олиниб, айни пайтда режага мувофиқ амалий ишлар бошлаб юборилди.

Ўрта қалъаликлар азалдан бир сўзли, меҳнаткаш ва элпарвар инсонлар сифатида танилган. Овул аҳлининг ўзаро меҳр-оқибати, аҳил-иноқлиги туфайли энг қийин вазиятларда ҳам омилкорлик ва пухта ўйланган режа асосида ҳар қандай муаммога ижобий ечим топишган. Шу боис, овул аҳли ҳамиша ҳамжиҳатлик билан яшаб, барча соҳаларда ҳавас қиларли даражада юксак  муваффақиятларни қўлга киритиб келишади. Чунки ўзаро аҳил ва ҳамжиҳат элнинг эртаси ҳам ёрқин ва фаровон, обод бўлишини овул аҳли жуда яхши билишади.

 

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026