15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 20:20
Жамият 👁 274

ДЎРМАН ОВУЛИДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

ДЎРМАН ОВУЛИДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Сўнгги йилларда мамлакатимизда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида тегишли тадбирлар белгилаб олиниб, бу борада ташкилий ишлар узлуксиз равишда амалга оширилмоқда. Шунга қарамасдан, ҳудудларда арзимаган сабабларга кўра ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилиши учрамоқда.

Шу йил 1 февраль куни Амударё туманининг Дўрман овулида бир неча кун илгари ҳудудда содир этилган, инсон ўлимига олиб келган жиноят муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири Бахтиёр Торебеков, Амударё тумани прокурори Азиз Рўзметов, Ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Жамоладдин Юсупов ҳамда профилактика инспекторлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари қатнашишди. Шунингдек, фуқаролар йиғини раиси ва масъуллари, ҳудуд фаоллари ҳам иштирок этишди.

Йиғилишни Амударё тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Азиз Рўзметов очиб берди ва кун тартибидаги масала билан таништирди.

Йиғилиш давомида берилган маълумотларга кўра, шу ҳудудда яшовчи аёл қўшниси билан билан уйи ёнидаги томорқа ери бўйича ўзаро жанжаллашган. Жанжал пайтида аёлни қўшни эркак уриб, дўппослаётганига аёлнинг 20 ёшдан ўтган қизи гувоҳ бўлган. Қиз ошхона пичоғи билан эркакнинг қорин қисми ва кўкрак қисмига 2 маротаба пичоқ билан қасддан уриб, оғир тан жароҳатини етказган. Тан жароҳат билан шифохонага келтирилган қўшни эркакка тиббий ёрдам кўрсатилган. Шунга қарамасдан, жароҳат оғир бўлгани сабабли эркак вафот этган. Ушбу ҳолат бўйича Амударё тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисмига кўра жиноят иши қўзғатилган.

Йиғилишда сўзга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири Бахтиёр Торебеков ушбу қотиллик жинояти жуда мудҳиш ҳодиса эканлиги, бир парча ер устида икки ён қўшни ўртасида чиққан жанжал бирининг бу дунёни тарк этишига, бирининг озодликдан маҳрум этилишига сабаб бўлишини айтиб, бунга маҳалла фаоллари ва профилактика инспекторларининг ҳамкорликдаги ишлари тўғри йўлга қўйилмагани ҳам сабаб бўлганини таъкидлади.

Масъулларнинг аҳоли тинчлигига бефарқ бўлгани, сабаби бу оила кўп йиллардан буён бир парча ер устида талашиб, низолари ҳал этилмасдан келгани, бу икки оила можароси қотиллик жинояти билан тугаганини гапириб, келгусида бу каби жиноятларнинг олдини олиш бўйича янада кенг қамровли чора-тадбир белгилаб олиш зарурлигини уқтириб ўтди.

Туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Жамоладдин Юсупов ҳам ҳодисанинг келиб чиқиши ўрганилганида бу икки оила ўртасида 2005 йилдан буён ер-жой, хонадонлар чегара ҳудуди юзасидан бир неча маротаба ўзаро жанжаллар чиққани, сўнгги жанжалга аёлнинг хонадони олдидаги дарахт тагига тандир кули тўкиб кетилгани сабаб бўлгани, кутилмаганда бу можаро бир томоннинг ўлими билан тугагани, аммо бу ҳолат юзасидан бирор бир жойга мурожаат ёки хабар келиб тушмаганини маълум қилди.

Агарда қўни-қўшнилар ёки бошқа шахслар томонидан бу ҳақда хабар келиб тушганида, балки қотиллик жиноятининг олди олиниши мумкинлигини эътироф этди. Йиғилишда профилактика инспекторлари ҳудуд фаолларига агарда нохуш ҳодиса ёки бошқа шубҳали ҳолатлар гувоҳи бўлишса, дарҳол Ички ишлар бўлимининг навбатчилик қисмига ёки “102” қисқа рақамига хабар берилиши лозимлигини, бу билан жиноят ёки мудҳиш ҳодисанинг олдини олиш мумкинлигини аҳолига тушунтириш кераклигини айтиб ўтди.

Йиғилишда масъуллар жиноятларнинг олдини олиш бўйича иштирокчиларнинг фикр ва мулоҳазаларини, таклифларини тинглаб, атрофдаги воқеа-ҳодисаларга бефарқ бўлмасликка, доим огоҳ ва ҳушёр бўлишга чақиришди.

Шунингдек, фуқарлар йиғини масъуллари ва профилактика инспекторларига тарғибот ва ташвиқот ишларини янада кучайтирилган тартибда олиб бориш, туман ҳудудидаги барча низоли оилалар рўйхатларини шакллантирилиш, улар билан мунтазам равишда профилактик сухбатлар ўтказиш топширилди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019