ТАРАҚҚИЁТГА МАШАҚҚАТЛИ ВА ЖАСОРАТЛИ МЕҲНАТ ОРҚАЛИ ЭРИШИЛАДИ
2017 йил декабридан бери ҳар йили давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатнома йўллаши анъанага айланди. Жорий йилнинг 20 декабрида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига навбатдаги Мурожаатномасини бутун юртимиз Фуқаролари қатори мен ҳам улкан қизиқиш ва ҳаяжон билан тингладим.
Мурожаатномада билдирилганидек, соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли ялпи ички маҳсулот ҳажми илк бор 80 млрд. доллардан ошган. Экспорт эса 19 миллиард долларга етган.
Соҳа мутахассиси сифатида бунда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари муҳим ўрин тутади, деб ишонч билан айта оламан. Кейинги йилларда ишсиз ёшларга, аёлларга қишлоқ хўжалигида фойдаланилиб келинаётган экин майдонлари узоқ муддатга ижара берилиб, экспортбоп маҳсулотлар, мевалар етиштиришига кенг йўл очилаётгани самараси бу.
Ўтган йили мамлакат бўйича 100 минг гектар, туманимиз бўйича 846 гектар ер фуқароларга танлов асосида бўлиб берилиб, бандлиги таъминланган эди. Бу туманимиз халқи дастурхони тўкин бўлишига замин бўлди, десак адашмаган бўламиз. Айниқса, деҳқонларга уруғликлар етказиб берилиб, ерларни экишда ёрдам кўрсатилаётгани уларга жуда қулайлик бўлди.
Келгуси 2023 йилда ҳам республика бўйича сув таъминоти яхши бўлган яна 100 минг гектар қўшимча экин майдонлари аҳолига ажратилишини эшитиб, жуда қувондим. Бу қишлоқларда яшаётган 1 млн.дан зиёд аҳолининг бандлиги таъминланиб, даромадга эга бўлишига эришилади, деган сўздир.
Муҳими, бизнинг халқимиз меҳнаткаш, кўнгли оқ, интилувчан. Улар эртанги кунини ўз меҳнатлари билан обод, фаровон этиш учун астойдил интилаверадилар.
Юртбошимиз таъкидлаганларидай, “Тараққиётга – фақат машаққатли ва жасоратли меҳнат орқали эришилади”.
Жавлон РАЖАБОВ, туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари Кенгаши агрономи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶