МУНОСИБ МЕҲНАТ ШАРОИТИ ИШ УНУМИ ЮҚОРИ БЎЛИШИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Мамлакатимизнинг Асосий Қонуни – Конституциясининг 37- моддасида “Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир”деб кўрсатилган. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази қонун доирасида аҳолининг бандлигини таъминлашга, уларнинг унумли ишлашлари учун муносиб шароитлар яратишига ҳаракат қилмоқда. Ўтган 11 ой давомида туманда 3706 нафар фуқаро ишга жойлаштирилиб, 100 нафар фуқарога енгил конструкцияли иссиқхона ва суғориш воситалари учун 270 млн. сўм, 10 нафар фуқарога тадбиркорликни йўлга қўйиш учун 2,7 млн. сўм субсидия берилди.
Жорий йилда туманда 2 та кооперативлар ташкил қилиниб, уларга “Темир дафтар”га киритилган 64 нафар ишсиз фуқаролар жалб этилди ва жамғарма маблағлари ҳисобидан 192,3 млн. сўм субсидия маблағлари йўналтирилди.
Туман ҳокими қарори билан тегишли корхона ва ташкилотлар ҳисобидан 2022 йил учун 86 та иш ўринларининг энг кам миқдори, яъни квота белгиланиб, ўтган 9 ойда 69 нафар фуқаро квота ўринларига ишга жойлаштирилди. Шунингдек ўтган даври мобайнида 11 марта бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил қилиниб, ярмаркага 302 та корхона ва ташкилотлардан 486 бўш иш ўринлари таклиф қилинди. Ушбу иш ўринларига 498 нафар фуқаро жалб қилинди, шунингдек, 181 нафар шахсга ишга йўлланма берилди (67 нафари ёшлар, 64 нафари аёллар).
Туманда ишсизлик даражаси ва норасмий бандлар сонини камайтириш мақсадида 443 нафар ёшлар, 728 нафар хотин-қизлар жамоат ишларига жалб қилинди.
Касбга ўқитиш йўналишида туманимизда кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш мақсадида ўқув марказларида йил бошидан 373 нафар фуқаролар турли йўналишда таҳсил олиб, уларнинг бандлиги тўлиқ таъминланди.Уларнинг 188 нафари тикувчилик, 44 нафари ошпазлик, 32 нафари қурилиш, 36 нафари автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, 22 нафари ахборот технологиялари, 4 нафари пайвандловчи, 42 нафари сартарошлик йўналишида меҳнат фаолиятини бошладилар.
2022 йил бошидан 3241 нафар меҳнат мигранти яшаш жойига қайтиб келган. Уларнинг 2578 нафарининг бандлиги таъминланди.
Раҳмон Шомуродов,
туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори в.в.б.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶