Жамият
👁 2,891
УЙИМИЗ ФАРИШТАСИ
Менинг доно, қалби тоза ва оқилабувижоним Орзугул ОтажоноваҚуронбой қизи 90 ёшдалар. "Қариси бор уйнингпариси бор”, деган мақол бор.Бувижоним уйимизнинг файзи.Мен бувижонимни жуда яхшикўраман. Бувижонимнинг "Китобларсандиғи” бор. У ерда бувимёшлигида ўқиган китобларини сақлайдилар. Бувижоним биз набираларига жудакўп эртак, хикоя, шеър, хикматли сўзлар айтиб берадилар. Шундан илхомланиб мен ҳам ижод қилиб тураман. Адабиётга, ижодга қалбимда меҳр уйғотган хам бувижонимдир. Бувимнинг фарзандлари доктор, келинлари ўқитувчи. Бувижонимга атаб қуйидаги шеъримни ёздим:
Кўнглимни ёритган қалбим қуёши,
Сизга таъзимдаман, азиз сирдошим.
Соғ-омон бўлинг, юзларга киринг,
Менинг азиз, меҳрибон бувижоним!
Жамила Янгибоева,
44-сонли мактаб ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶