Ўзбекистон – умумий уйимиз
Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади. Улар умумий уйимиз – Ўзбекистонимиз равнақи йўлида бирлашиб, барча соҳа ва тармоқларда фидокорона меҳнат қилмоқда, ривожланган бозор иқтисодиёти ва кучли фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий демократик давлат қуришга муносиб ҳисса қўшмоқда.
Мамлакатимизда 16 та конфессияга мансуб диний ташкилотлар эркин фаолият юритмоқда. Давлат таълим муассасаларида ўқитиш 7 тилда олиб борилмоқда. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ўз кўрсатувларини 12 тилда намойиш этмоқда, ўндан ортиқ тилда газета ва журналлар нашр этилмоқда.
Мамлакатимизда
этник ўзига хосликни ривожлантириш ва миллатлараро муносабатларни янада
уйғунлаштиришда 137 та миллий маданий марказлар етакчи роль ўйнамоқда. Улар
ўзларининг ўзига хос маданияти, тили, халқ ҳунармандлигини ривожлантириб, турли
маданиятларнинг бир-бирини ўзаро бойитишига, ҳар биримизда кўп миллатли ягона
оила туйғусини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшмоқда.
(Фото - kun.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶