КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ МАВЗУСИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ
Бештом маҳалла фуқаролар йиғинининг маъмурий биносида “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш” мавзусида очиқ мулоқот тарзидаги йиғилиш бўлиб ўтди.
2022 йил 14 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди масъуллари, фуқаролар йиғини раиси Азат Сейтимов, маҳалла фуқаролари ва фаоллари, ҳудуд профилактика инспектори қатнашишди. Йиғилишни фуқаролар йиғини раиси А.Сейтимов олиб борди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган Давлат дастурининг 34-банди ижросини таъминлаш кабилар бўйича сўз юритилди. Шунингдек, коррупция давлат ва жамият тараққиёти учун энг жиддий хавф-хатарлардан бири эканлиги, буни аҳоли ва давлат хизматчилари онгига сингдириб бориш лозимлиги таъкидлаб ўтилди. Ўзбекистон Республикасида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти тўғрисида ҳам кенг тушунтириш берилди.
Йиғилиш сўнггида иштирокчиларнинг турли саволларига атрофлича жавоблар берилди. Очиқ мулоқот, баҳс ва мунозаралар тарзида ўтган йиғилишда қатнашганлар ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаб, керакли маълумотларга эга бўлдилар.
Ж.Ўразбоев, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶