Байроғим – ҳурлигим тимсоли
Давлат рамзлари халқнинг бирлигини, мустақил давлат эканлигини ифодалайди. Ватаним байроғидан шонли ўтмишимиз ва буюк келжагимизни, боболаримизнинг муқаддас орзуларини ҳис қиламан.
Ватан рамзларида маъно кўп. Байроғимизнинг мағрур ҳилпираши фаровон ҳаётимиздан сўзлайди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи 1991 йил 18 ноябрда Олий Кенгашнинг навбатдан ташқари VII сессиясида қабул қилинган. Бу йил 31 ёшини тўлдираётган байроғимиз мустақил давлатимизнинг тарихий илдизларини, миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштирган.
Давлат байроғидаги ранглар халқнинг орзу-истаклари, буюк ғояларидан ҳикоя қилади. Мовий осмонимизга термулар эканман, порлоқ қуёшимиз, қушлар парвозини кўраман. Албатта, бу манзара тинчлик неъматидир. Мовий ранг, менинг назаримда, беғубор осмон, осуда турмушимиз, донишмандлик, шон-шуҳрат рамзи. Бинобарин, бобомиз Амир Темур давлати байроғининг ранги ҳам мовий бўлган.
Оқ ранг муқаддас тинчлик, қалб ва ният тозалигини англатади. Ёруғлик беғуборлик, софликни англатади. Яшил ранг билан кўз олдимда кенг далалар, серҳосил боғлар гавдаланади. Қизил ранг мен учун, томиримиздаги жўшқин қон, шаҳид боболаримизнинг муборак руҳини эслатиб туради.
Ватанимиз байроғи жаҳоннинг муҳим, нуфузли тадбирларида, олимпиадаларда юксак ўринларда ҳамиша ҳилпираб турсин! Қалбимизни ғурур-ифтихор туйғуси тарк этмасин! Байроғим – ҳурлигим – умринг мангу бўлсин!
Шоҳзод Қурбонбоев,
ҚДУ талабаси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶