21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 04:17
Жамият 👁 182

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 14 ноябрь санасида Амударё туман ҳокимлиги биносида Фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссияси аъзолари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор идоралар, корхона ҳамда ташкилотларнинг раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосари Нодирбек Камолов, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари Саломат Бердекеев, бўлинма бошлиғи Беҳзод Тожибоевлар, шунингдек соҳага алоқадор ташкилотларнинг масъул мутахассислари иштирок этишди.

 Йиғилишда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг 2022 йил 10 ноябрдаги 49-сонли баёни ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 11 ноябрдаги 596-сонли баёни ижросини таъминлаш, шунингдек, 2022 йил 15 ноябрдан 15 декабргача “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”ни ўтказиш ҳақидаги масала муҳокама этилди.

Соҳада амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида туманда 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда уй-жой фондида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида қатор тизимли ишлар амалга оширилди.

Жумладан, ёнғинларнинг олдини олиш йўналишида рўйҳатга олинган объектларда режали ва назорат тартибидаги текширишлар, тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларда ёнғинга қарши профилактика кўриклари ўтказилди. Якка тартибдаги уй-жойлар, кўп хонадонли уйларнинг ёнғинга қарши ҳолати текширилди. Ёнғин хавфсизлигини тарғиб қилиш бўйича фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилиб, йўл-йўриқлар берилди.

Амалга оширилган ижобий ишларга қарамасдан жорий йилнинг 10 ойи давомида туманнинг турли ҳудудларида 43 та ёнғин содир бўлиб, ёнғин оқибатида куйиш ва тан жароҳати олганлар, ўлим ҳолатлари бўлмаса-да, Бойовул, Торёп ва Ўзбекистон маҳаллаларида ҳамда Жумуртов шаҳарчаси, Куюк кўпир, Қиличбой, Қипчоқ овулларида ёнғин содир бўлиш ҳолатлари кўпайган.

Таҳлилларга кўра, ёнғинларнинг 81 фоизи аҳоли турар жойларида содир бўлган ҳамда аксарияти табиий газга мўлжалланган ҳамда электр иситиш жиҳозларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида юз берган.

Йиғилишда масъуллар томонидан жойлардаги ёнғинлар бўйича мавжуд ҳолатни инобатга олиб, айрим фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссиялари томонидан иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектлари ҳамда уй-жой фондида ёнғинларнинг олдини олиш масалаларига етарли эътибор қаратилмаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, йиғилишда ёнғинларнинг олдини олиш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан мутасадди идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари ҳам тингланди, долзарб муаммолар ва йўл қўйилаётган камчиликлар батафсил таҳлил ва муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектлари ҳамда уй-жой фондида ёнғинларнинг олдини олиш, шунингдек, ушбу соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида, ҳудудий комиссия томонидан туман ҳудудида 2022 йил 15 ноябрдан 15 декабргача “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, мазкур ойликни ташкил этиш ва самарали ўтказиш бўйича ҳудудий комиссияси таркиби ва амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси тасдиқлаб олинди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026