ШИФОКОРЛАР ОМОН БЎЛИШСИН
Азалдан ота-боболаримиз дуо-ю фотиҳаларида эл-у юртимизга тинчлик- омонлик билан бирга сиҳат-саломатлик ҳам тилашган. Чунки инсон жисмонан ва маънан соғлом бўлсагина ўзига, оиласига ва жамиятга наф келтиради. Аҳоли саломатлиги йўлида фидокорона меҳнат қилиб келаётган тиббиёт соҳаси ходимларининг бу борадаги хизматлари чексиз.
Туманимиздаги Тиббиёт бирлашмасида ҳам беморлар дардига дармон бўлиб келаётган шифокорлар кўп. Айниқса, Марказий шифохонанинг 2-жарроҳлик бўлими бошлиғи, олий тоифали шифокор Акбар Абдираимов, кўз касалликлари шифокори Илҳом Холимбетов ҳамда отоларинголог шифокор Ғайрат Тажибоевлар эл олқишига сазовор бўлиб келаётган фидойи тиббиёт ходимларидандир.
Дардларга дармон бўлиб келаётган либоси оқ, қалби пок шифокорлар, барча тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклайман. Шифокорларимиз доим омон бўлишсин. Касб байрамингиз муборак бўлсин!
Янгибой Искандаров, Ўзбекистон қишлоғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶