13 октябрь – Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш куни
ТАБИИЙ ОФАТЛАР - ИНСОНИЯТГА КАТТА ХАВФ
Ҳар бир инсон фавқулодда вазиятлар юз берганда, асосан табиий офатлар содир бўлганида тўғри ҳаракат қилишни билиши, улардан ҳимояланиш қоидаларини ўзига ёшликдан ўзлаштириши лозим. Бу бўйича кенгроқ тушунчалар бериш мақсадида мамлакатимизда ҳар йили 13 октябрда “Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш куни” кенг турда ўтказилиб келинмоқда.
Дунё бўйича ҳеч бир давлат фавқулодда вазиятлардан тўлиқ кафолатланмаган. Сабаби, табиий офатлар мавсум, вақт танламайди ва уни бошқариб ҳам бўлмайди. Бугунги кунда дунёнинг айрим давлатларида ер силкинишлар бўлса, бошқа давлатларда сел ва сув тошқинлари содир бўлмоқда. Натижада кўпчилик давлатлар табиий офатлардан кўпроқ жабр кўрмоқда ҳамда бу мамлакатлар иқтисодиётига акс таъсирини кўрсатмоқда. Шу сабабли дунё юзидаги катта масштабдаги табиий офатларни бартараф этиш натижаси шуни кўрсатадики, уларнинг оқибатларини камайтиришнинг бирдан бир чораси – аҳолини табиий офатлар вақтида тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш ҳисобланади.
Республикамиз ҳудудининг кўпчилик қисми сейсмик ҳудуд эканлигини, ер силкиниши, сел ва сув тошқинлари, тупроқ ҳамда қор кўчкилари билан боғлиқ бўлган табиий офатлар юз бериши мумкинлигини ҳисобга оладиган бўлсак, биз ушбу масалага алоҳида эътибор қаратишимиз, ҳар доим сергак бўлишимиз керак.
Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶