16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 04:23
Жамият 👁 246

ҲАР ҚАНДАЙ ЮТУҚ ФИДОЙИ МЕҲНАТЛАР САМАРАСИДИР

ҲАР ҚАНДАЙ ЮТУҚ  ФИДОЙИ МЕҲНАТЛАР САМАРАСИДИР

Кўп асрлик тарихга эга халқимиз ҳаётидан ўрин олган спорт турлари орасида шарқ яккакураши ва ўзбек жанг санъатининг ҳам нуфузи юқори. Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг ҳарбий юришлардаги ғала-басига  асос бўлган омиллардан бири ҳам лашкарларга ўзбек жанг санъати чуқур ўргатилгани эканлигини олимлар эътироф этишмоқда.
Аждодларимиздан қолган беназир маънавий мерос-ўзбек жанг санъати спорт тури сифатида 2009 йил қайта тикланиб, ўзбек жанг санъати Федерацияси ташкил этилди.
Ўтган қисқа вақт ичида мамлакатимизда ўзбек жанг санъати спорт тури аҳоли, ёшлар орасида кенг омма-лашди, соҳада юксак маҳорат ва тажрибага, билимга эга мураббийлар етишиб чиқди.
Амударё туман спорт макта-бида ҳам уч нафар ўзбек жанг санъати мураббийлари бор. Уларнинг бири Қутлимурод Примматов. У асли қиличбой-лик. 69-сонли мактабда, кейинчалик Ўзбекистон Дав-лат жисмоний тарбия инс-титутида ўқиди. Олийгоҳни тугатиб, аввал ўзи таълим олган мактабида жисмоний тарбия фани ўқитувчиси бўлиб ишлади. Бироқ мактаб ўқувчиларига умумий тарзда ўтиладиган дарслар уни қониқтирмади. Шу боис, ту-мандаги спорт мактабида ўз ихтисослиги бўйича ўзбек жанг санъати гуруҳини очиб, ушбу спорт турига ихлос қўйган ўсмирларга ва  ёшларга машғулотлар ўта бошлади.
У мазкур спорт турининг 8 та йўналишида ҳам тарбияла-нувчиларнинг танловига кўра машғулотлар олиб  бориб, кўпгина ютуқларга эришмоқда. 8 та йўналишда ҳам нуфузли мусобақаларда ғолиб, совриндор бўлган ўқувчилари бор. Хусусан, Шаббона Озодова қитъа-мизнинг 10 дан зиёд мамла-катларидан 500 нафарга яқин спортчилар қатнашган ўзбек жанг санъати бўйича ўтказилган Осиё чемпиона-тида шахсий беллашув йўна-лишида куч синашиб, фахрли 3-ўринни эгаллади.
Шу йилнинг 23-25 август кунларида Хива шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги мусобақаларида Қутлимурод Примматов раҳбарлигидаги гуруҳда шуғулланаётган, 2009-2010 йилларда туғилган қизлар жамоаси кўргазмали чиқиш бўйича жамоавий беллашувда учинчи ўринни эгаллашди. Шунингдек, 2005-2006 йиллар-да туғилган қизлар орасида жамоавий кўргазмали чиқиш бўйича учинчи ўринни эгалла-ган 9 нафар спортчидан иборат Қорақалпоғистон терма жамоасининг 5 нафар аъзоси ҳам Қутлимуроднинг шогирдлари.
– Бу спорт тури асли аждод-ларимиздан мерос бўлса-да, ундаги ҳаракатлар сайқал-ланиб, маълум тартиб-қои-даларга солиниб, қайта тикланди ва ҳозирги кунда ёшларнинг, ўсмирларнинг севимли спорт турига айлан-моқда. Ўзбек жанг санъатини ривожлантиришга эътибор тобора кучаяётганидан қуво-наман. Бу мени шогирдларим билан яна ҳам қунт билан шуғулланишга руҳлантиради, – дейди Қутлимурод Примма-тов ўз фаолияти ҳақида.
Унинг спортнинг инсон ҳаё-тидаги аҳамияти, ўзбек жанг санъати билан шуғулланиш-нинг ёшлар тарбиясига ижобий таъсири ҳақидаги суҳбатларини тинглаган одам ўз касбининг ҳақиқий фидойиси эканлигига амин бўлади. Аслида ҳам ҳеч қандай ютуқ ўз-ўзидан келмайди, балки интилиш, меҳнат, юксак орзулар рўёбидир.
Туман спорт мактабининг ўзбек жанг санъати мураббий-си Қутлимурод Примматовга келгуси ишларида ҳам муваф-фақиятлар тилаб қоламиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019