21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 04:33
Жамият 👁 289

СУД МАСЪУЛЛАРИ ТОМОНИДАН ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМГА МУҲТОЖ АЁЛ-ҚИЗЛАР УЧУН САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

СУД МАСЪУЛЛАРИ ТОМОНИДАН ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМГА МУҲТОЖ АЁЛ-ҚИЗЛАР УЧУН САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Мамлакатимизда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва маслаҳатлар бериш, ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида суд-ҳуқуқ соҳаси масъулларига қатор вазифалар юклатилган. Шунга кўра Қорақалпоғистон Республикасида ҳам “Аёллар дафтарига” киритилган ҳуқуқий ёрдамга муҳтож хотин-қизларга кўмак бериш юзасидан мўлжалланган чора-тадбирлар режаси белгиланган бўлиб, ундаги вазифалар ижроси бўйича Республика суди раиси томонидан ҳудудларда маҳаллабай сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Шу йил 27 сентябрь куни Амударё туманидаги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими маъмурий биносида “Аёллар дафтари”га киритилган ёрдамга муҳтож хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида суд масъуллари томонидан сайёр қабул ўтказилди. Унда Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Жасурбек Ўразбоев, Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Қайрулла Атамурадов, Беруний туманлараро Иқтисодий ишлари бўйича суди судьялари Байрам Бекмурадов ва Қуваниш Хожамурадов ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Гўзал Собирова, шаҳар атрофи маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этдилар. Шунингдек, шаҳар ва шаҳар атрофидан “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар ва шу худудларнинг фаол аёллари ҳам қатнашишди.

Суд масъуллар дастлаб юртимизда аҳолига олиб борилаётган ислоҳотлар мазмунини тушунтириш, амалдаги қонунчиликни кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан судьялар томонидан ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани тўғрисида сўз юритдилар. Шунингдек, бу каби учрашув ва мулоқотлар жараёнида кўплаб чигал масалалар ўз ечимини топаётгани, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида бундай учрашувлар сайёр тартибда, овул ва маҳаллаларда ташкил этилаётгани, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга самарали ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида судьялар томонидан доимий равишда шахсий қабуллар ўтказиб келинаётганини таъкидлаб ўтдилар.

Таъкидлаш жоизки, Амударё туманидаги 49 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғинида 204 минг нафардан зиёд аҳоли яшайди. Шундан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар 3810 нафарни ташкил қилади. Шу кунги суд масъуллари томонидан ўтказилган сайёр қабулда 20 нафар хотин-қизларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Ушбу мурожаатлардан 1 таси ишга жойлашиш, 9 таси оилавий муносабатлар, яъни алимент, никоҳни бекор қилиш кабилар бўйича, 4 таси моддий ёрдам ва субсидия, 4 таси уй-жой бўйича ва бошқа масалалар юзасидан бўлди.

Қабул давомида “Аёллар дафтари”га киритилган аёл-қизлар ўзларини қийнаб келаётган, ечимини топа олмаётган масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳат сўраб, мурожаат қилдилар. Хотин-қизларнинг уй-жой, оила, никоҳ, мерос, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, мулк ҳуқуқини белгилаш билан боғлиқ саволларига судьялар томонидан малакали ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Жасурбек Ўразбоев, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026