24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 10:47
Жамият 👁 404

Қиличбой овулида содир этилган аянчли жиноят барчани сергакликка чорлаши керак

Қиличбой овулида содир этилган аянчли жиноят барчани сергакликка чорлаши керак

Мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида тизимли ишлар қилинмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти ислоҳ қилиниб, жиноятдан холи қишлоқ ва маҳаллалар сони ортиб бормоқда.

Аммо, эндиликда Амударё туманининг Қиличбой овули бундай маҳаллалар рўйхатига кирмайди. Шу йилнинг 25 сентябрь куни овул ҳудудида юз берган оғир жиноят барчани чуқур қайғуга солди ва огоҳликка чорлади.

Бу мудҳиш воқеанинг эртасигаёқ жиноятнинг сабабларини ўрганиш ҳамда келажакда бундай ҳолатлар содир бўлишининг олдини олиш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири подполковник Бахтияр Тўребеков, ҳуқуқ-тартибот органлари масъуллари ҳамда овул аҳолиси вакиллари иштирок этишди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги Ахборот хизматининг маълумотларига кўра, 25 сентябрь куни Қиличбой овули ҳудудда яшовчи эр-хотин (фуқаролар Е.М ҳамда Т.Д) ўртасида келишмовчилик келиб чиқиши оқибатида жанжал юзага келган. Натижада аёл ошхона пичоғи билан эрининг кўкрак қафасига уриб, оғир тан жароҳати етказган. Шундан сўнг жабрланувчи туман тез тиббий ёрдам бўлимига олиб келинган ва шу ерда вафот этган. Юз берган воқеа бўйича жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Йиғилишда бундай аянчли ҳолатнинг содир этилиш сабабларига батафсил тўхтаб ўтилди. Таъкидланганидек, аксарият ҳолларда оилавий тушунмовчиликлар сабабли юзага келган келишмовчиликлар оқибатида ўзаро низолар келиб чиқмоқда. Ёш қизлар ва аёллар ўртасида жиноятчилик даражаси ортиб бораётгани эса янада ачинарли ҳолдир. Оилавий низолар асосан рашк ва хиёнат, ичкиликбозлик иллати оқибатида келиб чиқмоқда.

Йиғилишда аёлларнинг жиноят кўчасига киришида турмушда учровчи баъзи қийинчиликлар, эртанги кунга ишончсизлик, ҳаётнинг янги синовларига чидай олмаслик, яъни уларнинг иродасизлиги шунингдек, оилавий муносабатларнинг сусайиши, эр-хотин ва болалар ўртасидаги руҳий муносабатнинг бузилиши ҳамда аёлнинг оила аъзолари ва турмуш ўртоғи олдидаги мажбуриятларини унутиб қўяётганлиги асосий сабаблардан бири сифатида кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган муҳим чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Жумладан, аёл-қизлар билан тизимли равишда ишлашиш, улар билан доимий равишда мулоқотни йўлга қўйиш, жиноятга жазо муқаррар эканлигини тушунтириш учун тарғибот тадбирларини кучайтириш лозимлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, жиноятлар руҳий тушкунликка тушиб қолган аёл-қизлар ўртасида содир этилиш ҳолатлари кўпроқ кузатилгани ҳисобга олиниб, аёлларнинг психолог билан суҳбатларини доимий равишда ташкиллаштириш лозимлиги таъкидланди. Ундан ташқари, аёллар бандлиги таъминлаш муҳим масалалардан бири эканлигига алоҳида урғу бериб ўтилди.

Ҳақиқатдан ҳам, эр-хотин кун давомида иш билан банд бўлиб, бирор фаолият билан шуғулланса, оилада келиб чиқадиган келишмовчиликларга ҳам вақт қолмайди.

Йиғилишда туман Ички ишлар бўлими масъулларига, маҳалла раисларига, хотин-қизлар фаолларига бу борада муҳим топшириқлар берилди.

Аёл – жамиятнинг устуни, Ватанимиз келажаги бўлмиш ёш авлоднинг асосий тарбиячисидир. Ҳеч бир аёл ўзи хоҳлаб жиноятга қўл урмайди. Аксарият ҳолларда йиллар давомида йиғилган муаммолар, руҳий зарбалар уни шунга мажбур қилади.

Қиличбой овулида содир этилган мудҳиш жиноят ҳам барчани сергакликка, огоҳликка чорлади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026