14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 06:14
Мақолалар 👁 229

"Нима деяпти??? Отамни уйлантираман, дейди!!!"

"Нима деяпти??? Отамни уйлантираман, дейди!!!"

          Маҳалламизда "бақироқ чол" лақаби билан машҳур бир отахон бор эди. "Бақироқ чол" маҳаллани бошида кимгадир гапириб келаётса, овози етти маҳаллага эшитилиб, болаларнинг ҳаммаси қўрққанидан тум-тарақай бўлиб қочишарди. Аслида эса, отахон самимий, болажон инсон эдилар, раҳматлик.  Айби шуки, ёшлигида қулоғини кучли шамоллатиб қўйиб, кар бўлиб қолган. Отахон билан баланд овозда гаплашишга одатланиб қолган оила аъзолари ҳалигача овозларини меъёрига туширолмай ҳалак. 

   Дарҳақиқат, инсоннинг асосий сезги органларидан бири бўлган- ешитиш қобилияти ҳам улуғ неъмат! Унинг қадрига етиш, қулоқларимизнинг бизга узоқ йилларгача хизмат қилишига эришиш ўз қўлимизда. Ахир, ҳеч бир инсон кар бўлиб қолишни ёки "нима деяпти?", "Нима дейди?" каби саволларни такрорлаб, одамларни безор қилишни ёқтирмайди. Кун давомида кўпчилик инсонлар билан мулоқотда бўламиз. Шундай пайтларда мулоқотдошимизнинг "Тушунмадим?", "Гапингизни қайтадан такрорлаб юборинг..." сингари сўзлари ғашингизга тегиши аниқ. Баъзи ҳолларда эса, ўзимиз кимнингдир гапини чала эшитгандек бўламиз-у, эшитиш қобилиятимиз сусайиб кетмадимикин, дея хавотир оламиз.

Хўш, инсон қулоқ касалликларига чалинмаслик учун нима қилиши керак? Қулоқчинлардан фойдаланиш оқибатлари? Шу ва бошқа саволларга мақоламиз давомида жавоб оласиз. ЖССТ маълумотларига кўра, эшитиш қобилиятининг кескин пасайиши дунё аҳолисининг 5 фоизида кузатилади. Қулоқ касалликлари жуда кенг қамровли рўйхатдан иборат, шунинг учун мумкин бўлган муаммо ташхисини шифокорга ишониб топшириш ва интернетдан ёки профессионал қўлланмалардан фойдаланиб, мустақил жавоб изламаслик керак. Қулоқ касалликларидан сақланиш учун қуйидагилар тавсия этилади:

Совуқ ва ёмғирли об-ҳавода бош кийим кийиш ва шарф тақиш;

Қулоқ каналини тозалаш учун гугурт, қалам, скрепка, пахтали таёқчалар ва бошқа буюмларни ишлатмаслик — бу фақат қулоқ олтингугурти ишлаб чиқарилишини кўпайтиради, қулоқдаги тиқин мавжуд бўлса уни янада ичкарироққа силжитиб юборади ва ташқи қулоқнинг табиий ўзини-ўзи тозалаш жараёнини мураккаблаштиради. Бундан ташқари, қулоқ канали ва ноғора пардасининг шикастланиши хавфи мавжуд. Агар лозим бўлса, ушбу муаммо билан ЛОР шифокорга мурожаат қилиш керак;

Бурун-ҳалқум ва томоқнинг ўткир ва сурункали касалликларини эътиборсиз қолдирмаслик — улар қулоқларга тарқалиши мумкин. Даволанаётганда, биринчи навбатда, анъанавий тиббиётга эмас, балки шифокорнинг тавсияларига таяниш керак;

 

Қулоқчин (наушник)лар ҳақида.

Қулоқчинларнинг фойдали жиҳатларини инкор этиб бўлмайди. Лекин меъёридан ошиб кетса, жудаям кўп зарарли оқибатларга олиб келади. Қулоқчинларнинг асосий зарари қулоқнинг эшитиш қобилияти пасайишига олиб келишидир. Қулоқчинлар қулоғимизда бўлган вақтда келаётган товуш тўлқинларининг масофаси қисқаради. Бу дегани қулоқчинсиз биз нормал ҳолатда ҳаводаги қаршилик билан қулоғимизга етиб келгунича, унинг кучи пасаяди. Қулоқчин таққанимизда эса масофа қисқариб, таъсири баландроқ, кучлироқ бўлади. Натижада, қулоқ ноғора пардасининг кучли тебраниши ва толиқиши ҳисобига эшитиш қобилияти сусаяди. Қулоқчинларни узоқ муддат тақиб юриш мумкин эмас. Кўпи билан 40 дақиқа ёки 1 соатгача тақиб, ундан кейин ечиб, маълум муддатдан сўнг яна тақиш мумкин.

Дунёда ҳали ҳеч ким эшитиш аъзоси ўрнини тўлиқ боса оладиган мосламани ишлаб чиқара олмаган, шунинг учун ҳар биримизга берилган инъомга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш  зарур, -дейди мутахассислар. Шундай экан, юқоридаги кўрсатмаларга амал қилиш аввало ўзимиз учун фойдали. Инсон саломатлигида барча органларнинг ўз ўрни бор. Шу қаторда қулоқларнинг ҳам ўрни беқиёс. Бефарқ бўлманг! Бефарқлик нуқсонга айланиши ҳеч гап эмас. Ахир, кексайганда "бақироқ чол" ёки "бақироқ кампир" бўлиб қолишни хоҳламайсиз-ку.

Азиза МАДРАҲИМОВА

Интернет материаллари асосида тайёрлади

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019