16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 04:23
Жамият 👁 236

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга зарур иш қуроллари берилди

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга зарур иш қуроллари берилди

Маълумки, юртимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш, касбга ўқитиш мақсадида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати, яъни “Темир дафтар”, ёшлар ҳаётига оид муаммоларни тизимли ўрганиш ва уларни ижобий ҳал этишга қаратилган “Ёшлар дафтари” ва аёл-қизлар ҳаётини яхшилашга кўмаклашиш мақсадида “Аёллар дафтари” шакллантирилган.

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби Амударё туманида ҳам аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, уларни камбағалликдан чиқариш, касб-ҳунарга ўқитиш, имтиёзли банк кредитларини олиб, ўз тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишларида яқиндан ёрдам бериш мақсадида манзилли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада туманда фаолият олиб бораётган 4 та сектор раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар туфайли кўплаб оилалар амалий ёрдамлар кўрсатилган ҳолда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатларидан чиқарилиб, фаровонлиги таъминланмоқда.

Айниқса, эртанги кун эгалари бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб- қўвватлаш, муаммоларини ҳал қилиш мақсадида жорий этилган “Ёшлар дафтари” да турувчи ёшларга алоҳида эътибор каратиб келинмоқда.

24 август куни Олмазор маҳалласи ҳудудидаги 82-сонли умумтаълим мактаби биноси олдида 4 та сектор раҳбари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар фарзандларининг бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида 20 та тикув машинаси, 10 та пайвандлаш ускунаси, ҳамда пайванлаш ишларида зарур бўладиган 20 та асбоб-ускуналар берилди.

Тадбирда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Султонбой Йўлдашев, мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, айниқса, уюшмаган ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш борасида белгиланган чора-тадбир, устувор вазифаларга батафсил тўхталиб ўтди.

2-сектор раҳбари, туман прокурори Азиз Рўзметов “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган ёшлар билан манзилли ишлаш бўйича эришилаётган ютуқлар, кўплаб ёшларнинг ўзини-ўзи банд қилиш тамойили асосида иш юритиб, оиласи фаровонлигига ҳисса қўшаётганлигини эътироф этди.

3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Мухамметали Хожамуратов ёшларга яратилаётган имкониятлар, шарт-шароитлар ҳақида айтиб, ёшларни ўқиб, билим олишга, шижоат билан олға интилишга ундади.

4-сектор раҳбари Айдос Сейитов эса ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишларида ёшлар етакчилари томонидан ўтказилаётган турли тадбирлар, спорт беллашувлари ўзининг ижобий натижасини бериб келаётганини, айниқса, ушбу тадбирларда фаол қатнашган ёш оилалардан бири Ўринбоевлар оиласи “Энг ёш китобхон оила” танловининг мутлоқ ғолиби бўлганини айтиб, ёшларни жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол бўлишга чақирди.

Шунингдек, тадбир давомида туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметов туманда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган манзилли ишлар ҳақида тўхталиб, ёшларни тикув машиналари, пайвандлаш ускуналаридан самарали фойдаланган ҳолда даромад топиб, оиласи фаровонлигига ҳисса қўшишга чақирди.

Тадбирда “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган ёшлар туман ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимига ўзларига кўрсатилаётган беғараз ёрдамлар учун миннатдорлик билдиришиб, бундан кейин самарали фаолият юритажакларини ва албатта, Ватанимиз тараққиёти ҳамда халқимиз турмушининг янада фаровон бўлишига ҳисса қўшишларини айтиб ўтдилар.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019