14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 07:19
Мақолалар 👁 256

ВИЖДОН АЗОБИ...

ВИЖДОН АЗОБИ...

(Ҳаётий воқеа)

Холида ая чуқур “уҳ” тортди... Бугун тонгнинг отиши жуда қийин бўлди. Туни билан кўзларининг ёши тинмади. Йиғлайвериб ёстиқ жилдлари ҳўл бўлиб кетди, буни билса ҳам йиғлайверди, йиғлайверди, у ёғидан-бу ёғига ағдарилишга ҳам кучи йўқ эди. Кўз олдига чопқиллаб  юрган иккита невараси келаверди...

Ўғли ўзи танлаб, ўзи суйиб уйланди. Келинга гап йўқ, ювошгина, ақлли, эпчил. У бу оилага келиши билан дала ишларига ҳам, рўзғор ишларига ҳам  кўникди. Келинлик вазифасини аъло бажарди. Яхши гапирди, меҳмон кутди, рўзғор ишларининг ҳаммасини эплади. Камчилик кимда йўқ дейсиз, ҳаммада ҳам бор, келиннинг камчиликлигини қайнона билдирмасагина оила тинч бўлади. Рўзғорга барака киради...

Холида ая айбни ўзидан излай бошлади...

Келини иккита ўғилдан сўнг туғмади, буни унинг юзига солаверди. Келин бечора улгуролмаган ишларни санаб, ўғлига вайсашдан тинмади, баъзида икковини уриштириб хуморидан чиқди, бу уйда мен хўжайинман, дегандек гердайган кунлари қанча?

Аллоҳ иккита невара ҳам берди. Кетма-кет иккита ўғилли бўлган келин болалари билан андармон бўлиб, баъзи ишлар қолиб кетди.

Рўзғорда камчилик топилаверди, иккита гўдакнинг парвариши келинни толиқтирди.

Чала ишлар кўпайди, буни қайнона келиннинг юзига солишдан чарчамади.

Лекин келини ақлли, сабр-тоқатли экан. Баъзида хонасига беркиниб йиғлаб-йиғлаб оларди, дардини яширарди. Кимга айтсин, онасига гапиролмайди, "ўзинг танлаб тегдинг", дейиши аниқ, шунга ичига ютади, яна рўзғор ишларига киришиб кетаверади. На илож – болалари бор, эрини севади, қайтса, ота-онасига қийин бўлишини билади, яхши бўлиб кетади, деган умид билан аламини ичига ютиб юраверди келин...

Шу аснода ўғил ўзгарди, хотинига қаттиқ-қаттиқ гапирадиган, жеркадиган, ичиб келиб азоб берадиган одатлари кўпайди, баъзан қўл кўтарадиган ҳам бўлди. Она буни биларди, билган сари севинарди. Ўғлига дакки бермайди. Эрини ҳам аралашманг, деб қайириб соларди.

Оилада ҳаёт мана шундай давом этар, еган оши бир кун татиса, ўн кун татимайди, оғзибирчилик кетиб, келиннинг юзи-кўзи кўкариб юрганлари бутун қишлоққа овоза бўлди. Кўза кунда эмас, кунида синади, дейишади.

Келиннинг сабри тугади, у болалари мактабга чиққунича яхшиликни кутган эди. Аммо кутгани бўлмади, фарзандлари ақлли, юзи-кўзи кўкарган онаси йиғласа, отасини ёмон кўрадиган бўлишди.

Ота-онасидан неча йиллар яширган сирлари ошкор бўлди. Келин қатъий бир қарорга келди:

- Ажрашаман, бошқа чорам йўқ.

Унинг бу гапини эшитган эр эшикни кўрсатди:

- Кет, кетавер!

Она керилди:

- Ўғлимга онаси ўпмаган қиз олиб бераман!

Оилада ҳеч ким унинг йўлини тўсмади, иккала ўғлини етаклаб чиқиб кетаётган келин орқасига ўгирилди. Ўтган 8 йил давомида хизмат қилган хонадонида уни ушлаб турадиган ҳеч нарса йўқ эканлигидан эзилди.

- Бахтимга болаларим соғ бўлсин, - деди-ю бу хонадонни бир умрга тарк этди...

Орадан кунлар, ҳафталар ўтди...

Келин ортга қайтмади...

Холида аянинг юраги безовта қилди. У невараларини соғинди, ўзидан ўтганини ичи билди, Аллоҳдан қўрқди. У энди қачон бошқа келин олади-ю, қачон неварали бўлади?

Ўғлининг ҳаёти бундай бузилиб кетишида ўзининг айби кўпроқ, буни билади. Билгани сари виждони қийналади. У тонглар қандай отишини билмайди, билолмайди, ўз хатоларини санайверади, қилган ишидан виждони қийналиб азобланаверади. Иккала невараси кўз олдидан кетмайди.

Уйидан эса келини билан бирга файз-барака ҳам кетиб бўлган, ўғли доим кайф-сафода, ярим тунда эшик таққилатишни одат қилган. Доим неваралар қуршовида ўтирадиган ая энди якка моховга ўхшаб қолган ёлғиз, на егани, на ичгани татийди. Неваралари соғинчи йиқдими, эри ҳам ўтиб кетди. Шу кунларда миш-мишлар кўпайиб қолган.

Эмишки, Холида ая ўғлига келинликка қиз излаётганмиш...

Туни билан невараларини соғиниб йиғлаган Холида ая кундузи тамоман ўзгаради. Сабаби у қалбида дарахтдек яшаб кетган ғуруридан на воз кеча олади, на уни синдира олади. Иккала ўғил неварасини соғинса ҳам, келинининг айтарли тарози тошини босадиган айби йўқлигини билса ҳамки, тунда виждон азобидан қийналиб, “мана шу тонг отсин, невараларимни олиб келаман”  деган қарорга келади-ю, ўз ғурур отидан тушолмай иккиланаверади. Мана шу иккиланишларга бугун чек қўйилди. Сабаби, суд томонидан келинининг ажрим ҳақидаги аризасини ўқиши билан, бутун танаси бўшашиб қолди. Ва шу ерда қон босими ошдими, жонсиз йиқилди...

 

Зуҳра Аҳмедова.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019